Сарвар Отамуродов ва Ҳотамжон Кетмонов Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари лавозимидан кетди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати Telegram-каналида. 

Хабар қилинишича, депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Сарвар Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ҳамда Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Ҳотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Сарвар Отамуродов Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раислигидан ҳамда 1 июнь куни Ҳотамжон Кетмонов Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раислигидан кетганди.


Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат халққа бериш ўрнига  халқни “соғишга” ўтиб олди

Кейинги пайтларда қизиқ-қизиқ қонунлар қабул қилиняпди, ғалати қонун лойиҳалари халқ муҳокамасига қўйиляпди-я?! Айрим қонунлар беихтиёр ёқа ушлатса, айримлари тепа сочимизни ...

Коррупциянинг томир отаётган яна бир илдизи…

Ўзбекистонда коррупциясиз олий таълим олса бўладими? Бу саволга аксарият ёшлар деярли “йўқ”, деган жавобни беришади. Негаки айни тизим йилдан йилга коррупциялашиб бораётгани ...

Карикатура:халқ таълими вазири шерзод шерматов “xxi аср” газетасини судга берди

Карикатура: Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “XXI аср” газетасини судга берди. Судда вазир жаноблари ўзини газета ўқишини исботламоқчи.


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400