Эрта қайтган турналар (қисса)-19

Ўн иккинчи боб

От ўғрилари шошилмай кетишарди. Улар отларни гоҳ йўрттириб, гоҳ йўрғалатиб боришарди. Қоронғида отларни чоптириб бўлмайди, кейин бунинг ҳожати ҳам йўқ эди. Иш силлиқ кўчди. Кимдан қочишсин — гўдак болаларданми? Юз чақирим атрофда эса тирик жоннинг ўзи йўқ. Болалар эса тупканинг тагида боғлоғлиқ ётишибди. Ҳалиям ишни бундай кўчганидан тақдирдан миннатдор бўлишсин…


Улар тўртта отни олиб кетишмоқда эдилар. Ҳар қайсиларига бир жуфтдан бўлади. Бошқа олиб бўлмасди. Худо кўрсатмасин, пгу ёғини ҳам ҳазм қилиб олишса бўлгани эди… Кимсасиз жойлардан узоқ юришлари керак. Тошкент атрофларига боришнинг ўзи уч кунлик йўл. Яна у ёғига қанча йўл юриш керак. Етиб олишса бўлгани. У ёғига иш осон кўчади. Тошкентдаги Олой бозорида гўштни килолаб эмас, мисқоллаб сотишади. У ердаги одамлар савдонинг тилини билишади, уқувли. Бировга ошириб юборишади. Энди буёғи уларнинг иши. Аммо ҳозир гўшти тиллага баравар бўлиб турган тўртта семиз отнинг пулини олиб кетишнинг ўзи бўлармикин? Ҳазилдан ташқари, бу жумбоқ! Шунча пулни нима қилишади! Росаям ўмаришди-да! Тезроқ бўла қолишса эди. Энди топиб бўлишибди. Пул бўлса жуфтакни ростлаш қийин эмас. Кетишлари, қўлга тушмасдан бурун аллақачон бу ердан жуфтакни ростлашлари керак эди. Ушласа — тамом! Трибунал! Энди тутиб бўлишибди! Пул бўлса, чангалда шўрва. Тошкентнинг нарёғида, эҳе, яна қанча шаҳарлар, ерлар бор-у…
Тақдир деб бекорга айтишмайди. Ўзиям бўларича бўлгандилар. Қани қорбўрон, қаҳратонда тоғда кезиб кўрчи, ана у архарни қўлга тушириб кўр-чи, қўлга туширганингда-чи, гўшти бу пайтга келиб нимага ярарди, ориқ, қуруқ чандирнинг ўзи. Тишинг ўтмайди. Бунинг устига, патронлар ҳам тугаб бўлган эди. Узоққа боришолмасди. Шундай пайтда худди осмондан тушгандай бу болаларнинг плуглари билан пайдо бўлиши кимнинг хаёлига келибди. Худонинг уларга юборган инъоми! Олло бор, у тепамизда муқаррар, — ҳар кимнинг ризқ-насибасини бўлиб қўйган.
Бир чеккадан танламай олаверишди, отларнинг бари териб олингандай, барининг қовурғаларида икки энли ёғ, бунақасини оламни айланиб чиқсанг ҳам тополмайсан. Ҳил-ҳил гўшт бўлади, еб тўймайсан. Худо бор, у тепамизда муқаррар! У ризқ, ўлжа юборди, омад юборди!..
Улар шошилмай боришарди. Отларнинг вазнини йўқотишга зарурат йўқ эди. Бунақа отлар Олой бозоридаги қассобларнинг тушларига ҳам кирмаган. Пулни бер-у, олавер, очофатлар!
Мана, саманлар олдиндан тайёрлаб қўйилган жиловларда тўртовлари йўртиб, пишқиришиб боришяпти, қани энди ўзларини қаёққа олиб кетишаётганини билишса эди. Ўғирлаб олиб кетиш ҳам олдиндан ўйлаб қўйилган. Йилқиларни тўдаси билан ҳайдаб бўлмайди, тарқаб кетишади. Бири ўртада жиловни қўлида тутганича эгарда ўтириб олган, узун жиловлардаги отлар эса иккитаси чап томонида, иккитаси ўнгда борарди. Ортда малла от миниб олган шериги эса қамчи билан тезлаб ҳайдаб, тўхташга йўи қўймасди. Фақат бир маромда, секин ҳам эмас, тез ҳам юришмай кетишарди. Ақл билан, фақат ақл билангина иш юритиш талаб қилинарди…


Чингиз Айтматов

Эрта қайтган турналар

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-31

2 Самарқанд қалъасининг ташқарисидаги боғ кўчалар, Улуғбек расадхонасининг атрофлари, Обираҳмат ариғининг бўйлари беҳисоб қўшинга тўлиб кетган. Чўпонота тоғининг этакларида, ...

Юлдузли тунлар-25

ХЎЖАНД, МАРҒИЛОН, АНДИЖОН АМИР ТEМУР САБОҚЛАРИ 1 Бобур минган ёлдор саман от эгасининг изтиробларини сезгандай юган сувлиғини асабий чайнайди, жиловни тортиб, олдинга учмоқчи ...

Чақимчилиқ  

12. ЧАҚИМЧИЛИҚ — Бу кун етти кун... Отабек қутидорнинг қизиға уйланди. Ул бу хабарни Қўқондан қайтишда эшиткан эди. Ўзининг қиёфасига яраша қўрқунч йўллар излар экан, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400