От кишнаган оқшом (қисса) 23-қисм

23

Биродарлар, чавандозлар нимага этагини қоқиб кетаяпти? Адолатга! Нимага тупуриб кетаяпти? Адолатга! Кимдан аразлаб кетаяпти? Адолатдан! Бир тўда номард, имонсизга аччиқ қилиб, адолатни ўтга ташлаб кетаяпти!
Биродарлар, биз ҳамиша адолат, адолат деймиз. Тилдан қўймаймиз. Адолатсизликни кўриб, хуни-бийрон бўламиз. Ҳаётдан, тақдирдан нолиймиз. Адолат йўқ, адолат осмонда, деймиз.
Йўқ, биродарлар, адолат ерда! Оёқларимиз остида! Адолат тупроққа қоришиб ётибди!
Адолатни ким бундайин хор қилаяпти? Биз — ўзимиз! Мен, сиз, Файзулла чавандоз, Ҳамдам чавандоз! Ана, улар қочиб кетди! Шу-да, адолат жафо чекаётганда қочамиз! Адолатдан юз ўгирамиз! Кўриб, кўрмасликка оламиз!
Бир имонсиз адолатни бўғса, йўлимизни чап соламиз. Ёмондан қоч-да қутул, ё, тон-да қутул, деймиз. Ёмон билан тенг бўлмайин, деймиз. Ўзимизни билмаганга олиб ўтирамиз. Тилимизни тишлаймиз. Обрўйимиз кетиб қолишидан, ё, амалимиздан айрилиб қолишдан қўрқамиз.
Ўзимизга ғаним орттиришдан қўрқамиз. Қўй-қўя бер, тўғри гап туққанингга ёқмайди, дея қўл силтаймиз.
Ана, бари қочиб кетди! Қочиш, бизнинг узанги йўлдошларга-да юқди.
— Юринг, кетдик! — деди.
Мен жеркиб бердим:
— Ҳеч қаёққа кетмайман! Кўпкари охиригача чопаман! — дедим.
— Нима қиласиз, шулар билан тенг бўлиб! Буларнинг жазосини худо берсин!
— Нимага энди бари нимани худога соласизлар?! Ўзларингиз одам бўлиб нима қилиб
юрибсизлар?! Худо бўлса, шундай имонсизлик бўлармиди!
Узанги йўлдошларим кўнглимга қаради.
Бир бойсунлик чавандоз ёнидагига шивирлади:
— Яхши бўлди, бари кетаяпти. Улоқ энди ўзимизга қолади.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бўтакўз (тўртинчи боб)

Ҳаётимизда баъзи ўзгаришлар бўлиб ўтди. Уруғлик ташиш учун бизга қўш оти билан арава беришди. Яна бир киши ҳам келди. Энди сув ташувчи учун ҳам анча енгиллик туғилган эди. ...

Фиғонлар тўла афғон: тилимдан илинганман

(Хотира-эссе) Меҳрибон ва раҳимли улуғ Оллоҳ номи билан бошлайман. “Ҳар не бало келса, тилингдан”, дейди Махтумқули. Менинг ҳам бошимга уруш балоси тилим сабабли келган. ...

Чингиз айтматов:қиёмат 46-қисм

Йўловчилар  ерга  тушиб,  ҳориган  отларни  эгар-жабдуқдан  бўшатиб,  тунга  ҳозирлик  кўра бошладилар.  Унча  баланд  бўлмаган  қоя  остидан  жой  топдилар — Эрназар  дара  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400