«Ўзгидромет» маълум қилишича, 11-18 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Шу сабабли республикамиз бўйлаб ўртача кўп йиллик қийматларидан 5-7 даражага юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кундузи +40…+42 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +43…+45 даражагача кўтарилиши мумкин.
Шунингдек, ҳарорат кўтарилиши ҳисобига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига гляциал (музли) сел оқимлари ўтиши мумкин.