Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган 1014 дона дарахт аниқланди

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган дарахтларни аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича инвентаризация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакилларининг журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Давлат қўмитаси инспекция бошлиғи Ўлмас Собировнинг сўзларига кўра, инвентаризация ишлари бутун мамлакат бўйича, ҳукуматнинг 2019 йил январидаги қарори билан тасдиқланган низом асосида олиб борилмоқда.

«Дарахтларни инвентаризациядан ўтказиш ҳар беш йилда бир марта ўтказилади. Биринчи марта ўтказилаётган хатловда ҳозирга қадар ёши 100 дан ошган 1014 дона дарахт аниқланди. Хатлов ҳали охирига етгани йўқ. Шунинг учун бизда аниқ рақамлар мавжуд эмас», — деди Ўлмас Собиров.

Унинг қўшимча қилишича, ёши 100 дан ошган дарахтларни алоҳида белги билан ажратиб, муҳофазага олиш режалаштирилган. Очиқ мулоқотда инвентаризация ишлари якунига етганидан сўнг, унинг натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъкидланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“прокурорларнинг ӯзи энг катта ӯғри”

Рузибай Азимий "Прокурорларнинг ӯзи энг катта ӯғри". Бу Ӯзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг эътирофи. Аммо жуда кеч тан олинган эътироф. Оддий халқ ...

Ўғри-ю муттахам, фирибгарлар ҳар жабҳада бор, сабаби: ўзбекона андиша! 

КЎМИР КЎРДИ Бир амаллаб баҳорга чиқиб олдик. Куни кеча – баҳорнинг қуёш нуридан баҳраманд бўлиииб ўтирсам, укам телефон қилиб қолди: (more…)

Муносабат билдиринг!

Муносабат билдиринг, токи адолат қарор топсин! Сизу бизнинг муносабатимиз нафақат заминий, айни дамда илоҳий адолатнинг қарор топишига ҳам хизмат қилади. Кейинги пайтларда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400