Қиш мавсумида электр энергиясида узилишлар бўлмайди, деб айтиш қийин

Қиш мавсумида электр энергиясида кузатиладиган узилишлар бўйича аниқ прогнозлар қилиш мушкул. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Феруз Қурбонов журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда, «Дарё» нашри.

Жамият раиси ўринбосарининг таъкидлашича, айни вақтда келаётган қиш мавсумида электр энергиясида узилишлар бўлмайди, деб айтиш қийин. Ускуналар эскирган. 2019 йил учта электр станцияси ишга тушса, етишмовчиликларнинг бир мунча олди олинади.

«Ўтган йили электр энергиясига талаб 8700 мегаватт бўлган бўлса, жорий йил бу талаб 9 минг мегаваттга етди. Электр энергия бир вақтда ишлаб чиқарилиб, ўша онда истеъмол қилингани учун истеъмолчилардан ким уйида кондиционер ёқиши ёки қайси корхона қўшимча ускунани ишга туширишини билмагунча, қанчалик даражада ўчишлар бўлишини айтолмайман. Узилишлар вақтини аниқ билиш қийинроқ», — деди Қурбонов.

Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Неъматуллаевнинг айтишича, қиш мавсуми совуқ келса, узилишлар бўлади: «Ҳаво совиб кетса, кўпчилик аҳоли иситиш мосламаларидан фойдаланади. Шунда электр энергияда узилиш бўлиши мумкин», — деди у. Цельсий бўйича совуқ ҳарорат айнан неча градус бўлганда узилишлар бўлади, деган саволга Неъматуллаев жавоб беролмади.

Аввалроқ, 9 июнь куни Андижон вилоят ҳокимлигида ўтган йиғилишда ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмонов Энергетика вазирининг вилоятга қанча электр энергия кераклигини билмаслигидан таажжубланиб, «Шунга ақли етмаяпти бу фаросати йўқларнинг. Ё ақли етмаяпти, ё атай қиляпти», — деган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда қарздор миб ходимининг бошига тош билан урди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани фуқароси уйига қарзларини ундириш мақсадида келган МИБ ходимининг бошига тош билан урди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига асосланиб «Дарё» ...

Тўрт йил фарзанд кутган оила бирданига тўрт фарзандли бўлди

Кеча, 25-февраль куни тонгда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги №4 сонли туғруқхонада 28 ёшдаги аёл тўрт фарзандни дунёга келтирди. Фото:kalys.media Маълумотларда ...

Украина бош штаби: россия 20 600 дан ортиқ аскарини йўқотди

Украинага бостириб кирилган кундан бошлаб 18-апрелгача рус авиацияси 167 та самолёт, 147 вертолёт ва 381 та артиллерия тизимини йўқотди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400