От кишнаган оқшом (қисса) 61-қисм

61

Йўл четидан юрдим. Шу гап бўлган ердан ўтдим.
Бир маҳал оқ халатлик бир одам йўлимни тўсди. Бу ўша балиқпаз бўлди. Балиқпаз тирсагимдан ушлаб, мени балиқхонасига етаклади. Қозондан холисроқ бир жойга ўтирғизди. Тиззамга кафтини қўйиб сўради:
— Мени сиз чақдингизми, ака?
— Чаққаним йўқ.
— Чақибсиз-да! Шу! Чақиш бундан зиёд бўладими?
— Мен кўрганимни айтдим, биродар.
— Ака, чақиш — аёлнинг иши! Шу! Сиз бинойидай эркаксиз-ку! Кўрганимни айтдим, дейсиз. Нимани кўрдингиз? Хўш, қани?
— Энди, биродар, мен сизга айтсам, ўзингиздан ҳам ўтди-да. Кўриб туриб бормадингиз-а. Ит боши билан кучугингиз чопиб келди.
— Энди у — ит! Шу! Ўзи оти ўзи билан — ит! Бўлган-бўлмаганга аралашиб, ҳуриб ётади! Бўлмаса, биров билан нима иши бор? Ўзини билиб ётмайдими? Ит — ит-да! Итлигига боради-да!
Ахир, сиз билан биз одаммиз-ку, одам! Келиб-келиб, итга тенг бўлиб ўтирамизми! Итга тенг бўлмаслигимиз керак! Шу! Ўзи, қариндошингиз ажаб одам экан. Болалар уриб йиқитади, яна туради, яна йиқитади, яна гандираклаб туради.
— Нима қилсин бўлмаса?
— Ёта берсин! Шу! Уч йигитга ёлғиз ўзи бас келармиди! Мен бўлганимда биринчи мушт келиб тушдими, бўлди, ўзимни ерга таппа ташлардим. Қайтиб жойимдан турмасдим! Шу! Турсам, барибир, яна уради-да! Улар кетгунча ўзимни беҳушликка олиб ётардим. Қарабсизки, бир мушт билан қутулиб қолардим! Бирон ерим ҳам шикаст емасди! Шу! Ана, оқибат, қариндошингиз чалажон бўлиб, касалхонага кетди! Шу! Ҳолидан хабар олиб турибсизми? Қалай энди?
— Борганим йўқ!
— Ия, нега?
— Мен уни танимасам, билмасам…
— Ия, ҳали танимайсизми?
— Эса-да.
Балиқпаз юзимга энкайиб қаради.
Гапим жиддийлигини билиб, тиззасига уриб кулди.
— Э, ака-е, ака-е! Афанди экансиз-ку!
Балиқпаз ёғоч панжара олдида ётган кучугига қаради. Ўзича бошини чайқади. Тағин кулди.
— Э, ака-е, э, ака-е! Қариндошингиз бўлмаса, ақалли танишингиз бўлмаса, сизга нима? Қип-қизил Афанди экансиз! Шу! Ё, ундан бирон нима ундирдингизми!
— Нима ундирардим, биродар…
Балиқпаз бармоқларини бир-бирига ишқаб кўрсатди.
— Пулми? Ундай деманг, биродар, ундай деманг…
— Бўлмаса нимага бунча куйиб-пишасиз? Э, ака-е! Афанди! Шу! Ҳали яна борасизми? Унда, бундай, ака, сиз мени кўрганингиз йўқ, мен сизни кўрганим йўқ. Агар яна чақсангиз, қаттиқ хафалашамиз! Шу!
Автобусга ўтирдим. Кўзим илиниб-илиниб кетди.
Биродарлар, бошим оғрияпти, бошим…


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-хон кўнгил очмоқчи

Қавс  ойи1  кирган  бўлса  ҳам,  ҳаво  мўътадил,  кун  жумъа  эди.  Ўрда  боғиға  сув  сепилиб, супурилган, ўртадағи шаҳсуфага лолагул гилам ёзилиб, хоннинг ўлтуриши учун ...

Янги кун муборак эй дўсти азиз!

Ўкинчлар эрисин сўнгги қор билан, Орзулар тафтида кўкарсин умид. Майли ғам ташвишни қувамиз бирга. Армонлар юракка солмасин таҳдид. Байрам татирмиди бўлмасангиз сиз? Янги кун ...

Азизбeк

16. АЗИЗБEК Орадан уч-тўрт дақиқа ўткандан кейин Камолон тарафидан бир юз чамалиқ саркарда ва йигитлари билан Азизбек кўринди. Тилла жабдуқли қизил айғирға минган, қуёш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400