Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида 300 млн долларлик шартнома тузилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Минскдаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилди.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди. Улар ишлаб чиқариш ва илмий-техник кооперацияни, ҳудудлараро ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим, оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва полиграфия фаолияти, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳалардаги алмашинувлар ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда давлат раҳбарлари музокаралар самимий руҳда, самарали ўтгани, ўзаро манфаатли келишувларга эришилганини таъкидлашди.

Беларусь Президенти ўтган йили мамлакатларимиз ўзаро савдо айланмасида охирги йиллардаги энг юқори кўрсаткичга чиққани, бу ижобий тенденция бу йил ҳам давом этаётганини таъкидлади.

Томонлар бундан буён ҳам халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлашди.

Ташриф арафасида Минскда ўтган Ҳудудлараро форумда икки мамлакат шаҳар ва вилоятлари ўртасида 12 ҳужжат, шунингдек, умумий қиймати қарийб 300 миллион АҚШ доллари бўлган шартнома ва битимлар имзолангани қайд этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон бензинини ўзбекистонга экспорт қилмоқчи

Қозоғистон бензин маҳсулотини Ўзбекистонга экспорт қилиш учун барча шароитлар яратилди, мамлакатга импорт бензин кириб келиши эса келаси ҳафтадан бошланиши мумкин. Бу ҳақда ...

Осиёнинг энг ёш it-миллиардери қандай қилиб бойигани ҳақида

  ШУҲРАТ САТТОРОВ   548  27/08/2017 Forbes журнали яқинда DJI компаниясига асос солган хитойлик Фрэнка Ван Таонинг капиталини ҳисоблаб, уни технология йўналиши бўйича ...

Мансур туймаев ва уни ёқиб юборган тадбиркор баҳриддин исамов суди бошланди

17 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400