Ўзбекистон Туркиядан 24 та “Ejder yalçın” 4Х4 русумидаги турк зирҳли машинасини олди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари “Ejder yalçın” 4Х4 русумидаги 24 та турк зирҳли машинасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Дунё қурол савдоси маркази Туркия Ҳарбий-саноат комплекси маълумотларига асосланиб хабар берди.

Манбада айтилишича, 2017 йилда Туркиянинг Nurol Makina хусусий мудофаа компанияси UzAuto билан ўзаро англашув меморандумини имзолаган. Унда Ўзбекистон корхоналарида 1000 та “Ejder yalçın” зирҳли машинасини ҳамкорликда ишлаб чиқариш кўзда тутилган эди. Ушбу ҳужжатда Ўзбекистонга ушбу русумдаги 24 та техникани етказиб бериш, келгусида уларни ўзбек корхоналарида ҳам ишлаб чиқариш ва учинчи давлатга сотишга рухсат бериш белгилаб берилган.

Қайд этилишича, зирҳли машиналардан чегараларни қўриқлашда фойдаланилади.

Маълумот учун, “Ejder yalçın” техникаси Туркия қуролли кучлари томонидан мамлакат шарқи ва Суриядаги амалиётларда кенг қўлланилган. 2019 йил май ойида мазкур турдаги зирҳли машиналарни Венгрияга ҳам етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилаётгани маълум бўлганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наврўз қаерда қандай нишонланади?

Баҳор келиши билан барча юртларда миллий байрам ва анъаналарни нишонлаш бошланади. Чунки дунё халқларининг ҳар бирида кўклам фасли ва янги йилга бағишланган удумлар бор. ...

Ўзбекистон хитойга қовун, анор, узум, лимон ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирмоқда

Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев, “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи И.Эргашев Хитойнинг Божхона ...

Ўзбекистон россиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича етакчи ўринда

     Россия Федерал миграция хизмати маълумотларида келтирилишича, 2014 йил 1 июнь ҳолатига кўра, 2,4 миллионга яқин ўзбекистонлик муҳожирлар Россияда меҳнат қилмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400