Қурбон ҳайити арафасида Тожикистонда нархлар кескин ошиб кетди

Тожикистонда Ийди Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бирдан кўтарилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти.

Хусусан, Душанбедаги Марказий бозорда қовун ва тарвузлар уч кун олдин 25-30 сомоний турган бўлса, энди бу полиз маҳсулотларини 50 сомонийдан паст нархда тополмайсиз.

Шафтолилар нархи ҳам икки карра ошган, бир килоси 8-10 сомоний турган мевалар бугун 10-25 сомонийдан сотилмоқда.

Шунга қарамай, муқаддас айём – Қурбон ҳайити арафасида барча бозорлар харидорларга тўла. Тожикистонликлар байрамона дастурхон тузаш учун озиқ-овқат олгани чиқишган.

Сал олдин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат фуқароларини Қурбон ҳайити билан табриклай туриб, шоҳона дастурхондан наф йўқлигини, байрамларда ўйламай қилинадиган сарф-ҳаражатлар оила бюджетига мақсадсиз путур етказишини эслатиб ўтган эди.

Жорий йил ушбу қоидани бузган мусулмонлар 5 минг сомоний, ёхуд 530 долларга яқин жарима тўлашга мажбур бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бадавлатлар янада бойимоқда

Куни кеча дунёга машҳур бой инсонлар рӯйхатини жорий этиш бўйича шуҳрат қозонган Forbes журнали 2018 йилнинг энг бой инсонлари рейтингини эълон қилди. Forbes рейтинги бўйича ...

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида инфляция 9,7 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида истеъмол бозорида товарлар 9,7 фоизга қимматлашди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. «2019 ...

«лукойл» ўзбекистонда газ қазиб олишни кўпайтирди  

«Лукойл» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш ҳажми 2018 йилда 33,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йил билан таққослаганда 16 фоизга кўп. Бу ҳақда компания сайтига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400