Бугун, 14 август куни эрта тонгда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ЙТҲда 3 одам, жумладан, 2 нафари – Ўзбекистон фуқаролари вафот этган.
ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва марҳумаларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича ёрдам кўрсатмоқда.