Деҳли шаҳрида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВда тарқатилган маълумот тасдиқланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
Элчихона вазиятни назоратга олди ва Ҳиндистон пойтахти полиция вакиллари билан алоқа ўрнатди. Маълум қилинишича, уч нафар гумонланувчи ҳибсга олинган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.