Хўжайлида эр рашк оқибатида, уйқуга кетган аёлини ваҳшийларча ўлдирди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида Ҳайит байрами куни мудҳиш қотиллик содир этилди Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.

11 августдан 12 августга ўтар кечаси соат 00:20 ларда Хўжайли тумани «Мустақиллик» ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Қ. турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган М.Қ. билан уйида ўзаро оилавий жанжаллашиб қолиб, рашк оқибатида, қасддан ўлдириш мақсадида турмуш ўртоғи М.Қ. ухлаш учун ётоқхонасига кириб, уйқуга кетган вақтда, ётоқхонага кириб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафасига ва танасининг бошқа жойларига бир неча марта қасддан урган.

Марҳум яқинларининг сўзларига кўра, у Хўжайли туманидаги касалхонага соат 24:00 атрофида олиб келинган вақтда ҳам ҳали тирик бўлган. М.Қ. танасининг 19 жойига ўткир тиғли пичоқ билан зарба берилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан М.Қ. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида олиниб, марҳум М.Қ.нинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 12 август куни Хўжайли тумани прокуратураси томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида ушланди.

Жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Маълумот учун, А.Қ. ва М.Қнинг икки нафар, 4 яшар ва 1 ёш-у 4 ойлик қиз фарзандлари бор, дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каримовнинг хатоларини бартараф этиш мавриди келди!

 АҚШ президенти Дональд Трамп 2 миллион мигрантни АҚШ фуқароси сифатида тан олишини, Қўшма Штатларга болалигида ноқонуний равишда келган 1,8 млн мигрант Америка фуқаролигини ...

Шифокор меҳнатига муносиб ҳақ тўланяптими?

Бутун дунёда энг улуғ касблардан бири шифокорлик ҳисобланади ва бу касб эгалари ўзларининг жонкуярликлари билан бошқа касб эгаларидан ажралиб туришади. Шифохонага ...

Отабек муродовнинг отаси вафот этди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродовнинг отаси Баҳриддин Муродов вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди. Маълум бўлишича, Баҳриддин Муродов 25 февраль куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400