Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ёнғин содир бўлди

21 август куни соат 01:54да, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” худудида жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв.м. майдонида ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 02:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:45да қуршаб олиниб, соат 03:36да ўчирилган. Ёнғин жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уруш фахрийларига бепул озиқ-овқат ва кийим берилади

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, фашистлар концлагерларининг собиқ балоғатга етмаган асирлари ва Ленинград қамалини бошдан кечирган Ўзбекистон фуқароларига бундан буён ой ...

Бойсунда замонавий сайёҳлик маркази бунёд этилади

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан замонавий сайёҳлик маркази барпо этилади. Бу ҳақда ...

Турклар utbankни тўлиқлигича сотиб олди

Ўзбек-турк банки Ўзбекистонда Ziraat Bank-Uzbekistan номи остида иш юритади. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400