Қудуқни ҳам рўйхатдан ўтказиш керак

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 август кунги қарори билан ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.  Унга кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, юридик шахслар ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар. Рухсатнома бурғулаш ишларини бажариш даврига, лекин 1 йилдан ошмаган муддатга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юридик шахсларга уларнинг мурожаатига асосан берилади. Бунда давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи (66 900 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Аммо жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 метргача бўлган қудуқларни қазиш учун ва суткасига кўпи билан 5 куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёж учун якка тартибда олишга мўлжалланган артизанлар учун рухсатнома талаб қилинмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда wi-fi тармоғидан фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш мажбурий бўлди

Фойдаланувчи ўз шахсини мобил телефон рақамлари орқали ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар (чипта, меҳмонхонадан рўйхатдан ўтиш маълумотлари) орқали тасдиқлаши ...

Совуқ сувнинг 1 литри 60 тийин бўлди: бу арзонми ёки қиммат?

Тошкентда совуқ сувнинг бир куб метрига 100 сўм миқдорида устама ҳақи қўшилиб, умумий нархи 600 сўмга етди. Бир кубнинг 1000 литр эканини ҳисобга олсак, бир литр совуқ ...

Таҳририят журналистининг маоши нимага ҳам етсин?

Бугунги кунда интернет сайтларида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ойлик маоши камлиги ва бу оиласини боқишга етмаётганлиги ҳақида аниқ фактларга таянган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400