Қорақалпоғистонда Бўзотов тумани қайта ташкил қилинади

Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашининг навбатсиз ўтказилган сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқлари асосида Бўзотов туманини қайта ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Сессия давомида Бўзотов туманини ташкил қилиш ва маъмурият маркази қилиб Бўзотов посёлка фуқаролар йиғинини белгилаш, “Қазанкеткен” маҳалла фуқаролар йиғинини “Бўзотов” посёлка фуқаролар йиғини этиб қайта тузиш ва “Қусқанатау”, “Аспантай”, “Эркиндарё” овул фуқаролар йиғини ва “Қазанкеткен” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш бўйича тадбирларни белгилаш тўғрисидаи масалаларга эътибор қаратилди.

Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашининг мажлисида депутатлар бир овоздан янги туман ташкил қилинишини қўллаб-қувватлади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Бўзотов туманини ташкил қилиш ва туман чегараларини тасдиқлаш бўйича таклиф киритилди.

Чорвачиликка ихтисослаштирилиши мўлжалланган Бўзотов тумани илк бор 1979 йилда ташкил топган ва 1988 йилда фаолияти тугатилиб, 1990 йилда яна туман сифатида тузилган. Сўнг 2004 йилда Кегейли тумани таркибига киритилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўзбекистон ҳаво йўллари” bombardier ёки embraer самолётларини харид қилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси самолётларни сотиб олиш стратегиясини ўзгартиришга қарор қилди. Маҳаллий рейслар учун Канаданинг Bombardier ёки Бразилиянинг ...

Ўзбекистон прокуратура органлари тизимидаги учта бошқарма, қатор лавозимлар тугатилади

Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони ...

Дубайнинг тахт вориси ов учун ўзбекистонга қанча тўлайди? 

Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум ов қилиш учун Ўзбекистонга келганини эшитмаган одам  қолмаган бўлса керак. ЎзА тарқатган маълумотга кўра, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400