Статистик маълумотлар реал ҳаётдан узоқдами?

Куни кеча бозорга борувдим. Бозорга кираверишда қассобхоналар бошланади. Бўстон ховучдек шаҳарча – ҳамма бир-бирини танийди, шу сабаб, биринчи қассобхона олдидаёқ тўхталиб қолдим.

Салом-алик, хол-ахвол дегандек… Бир пайт кўзим қассобхона эшикига катта-катта қилиб ёзиб қўйилган ГЎШТ 40000 СЎМ деган ёзувга тушди.

– Гўшт арзонладими? – дебман севиниб. – Хукуматимиздан айланай, “пахта сезон”да…

– Йўқ! – деди таниш қассоб. – Гўшт 50 минг сўм?

– Унда нега дўконингиз эшик-ойнасига ГЎШТ 40000 деб ёзилган?

– Бунинг сабаби бор. – тушинтира кетди қассоб. – Тўрткўл, Беруний ва Хоразмдаги айрим нафси ўпқон қассоблар “пахта сезон”да қора халқнинг қўли пул кўришини ва улар гўшт ейишни хоҳлаб қолишини билиб, гўштнинг баҳосини 55 мингга чиқармоқчи бўлишибди. Аммо юрт эгасиз эмас: дарров ҳокимятчилару, солиқчилар келиб, бу холатнинг олдини олишибди. Биздан ҳам “гўшт баҳосини кўтармайман” деган тилхат олиб, бу РЕКЛАМАни ёпиштириб кетишди…

– Нега бу ерга 40 минг ёзилган? Ахир, гўштни 50 минг сўмдан сотяпсиз-ку?

– Роса қизиқчи экансиз-ку, оға? Гўштнинг баҳосини ҳамма яхши билади, лекин хозир нима кўп, “шипён” кўп. Улар келиб растада ёзилган баҳони кўриб, Тошкентга “собшение” беришади – тамом вассалом!

Мухтарам Шавкат Миромонович! Мен ҳамиша “нега президентимиз айтган статистик маълумотлар БУНЧАЛИК реал ҳаётдан узоқда?” деб ўйлар эдим. Энди билдим: сизга ШИПЁНларингиз нотўғри маълумот етказар экан! УЛАРни бозорчилар АХМОҚ қилишаркан, раҳматли қизиқчи Обид Асомов айтганларидек, ҚАССОПЛАР АЙТДИ?

Қорақалпоқлик Қадамбой

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон, абитуриент 2018: ректорлар ваколатига кирмайдиган иш бўйича ваъда берди

Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари ректорлари бу йилги қабул жараёнларининг адолатли ўтишига ваъда берди. Бироқ кейинчалик ректорларнинг бу йил қабул жараёнларида умуман ...

Президент порталидан келган жавоб хати

Сентябрь ойининг бошларида Президент порталига хат ёзувдим. Жаноб Президент! Бу йил ногирон (лиги бўлган шахс)ларни давлат гранти асосида ўқишга олиш ҳақида қарор қабул ...

Оҳангарондаги маиший чиқиндилар полигони тўлиб қолди

Президент Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ижтимоий ва коммунал соҳаларга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. – Вилоятда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400