Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирилиши керак бўлади

Телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ҳақида кўп сўраладиган саволларга жавоб берди:

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартибидан хабардормисиз?

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш шартми?

Ҳа шарт. 2020 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилиши керак.

Эски гувоҳномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган ёки муддати ҳали тугамаган бўлса-чи?

Эски намунадаги гувоҳнома берилган санасидан ва амал қилиш муддатидан қатъи назар, кўрсатилган муддатгача янгисига алмаштирилиши шарт.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Фуқаролик паспорти, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони.

Қаерда алмаштириш керак?

Доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказлари ёки марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда ЙҲХБнинг тегишли бўлинмаларида.

Қанча тўлов тўланади?

Эски гувоҳномани янгисига алмаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (ҳозирда 156 100 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Қанча муддатга берилади?

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.

Эски намунадаги гувоҳномалари қачонгача ҳақиқий ҳисобланади?

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган муддатда алмаштирилмаса, нима бўлади?

Эски гувоҳнома билан автотранспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Янги гувоҳнома шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадими?

Ҳа. Янги намунадаги гувоҳномага эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«тошкент-балиқчи» йўналишидаги поезд қатнай бошлади

 «Тошкент-Балиқчи» йўналишидаги йўловчиларни ташиш поезди ўтган хафтадан бошлаб ишга киришди. «Қирғиз темир йўли» давлат корхонаси маълум қилишича, 7-июнда йўловчи поезд ...

Ўзбекистонда йил бошидан бери 13 та янги жомеъ масжиди очилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён 13 та янги жомеъ масжиди очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистонда кеча куни бўлиб ўтган ...

Қозоғистонда юз берган йтҳда тўрт ўзбекистонлик жабрланди, улардан бири — реанимацияда

19 май куни тахминан соат 18.00да Қозоғистоннинг Манғистау вилояти «Бейнеу-Тажен» автомагистралининг 82-километрида ичида 7 та одам, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400