Холмамат Саматов Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Сурҳандарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, , 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Гаппаров Раҳматулло Бобохонович Қумқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланиши муносабати билан шу кунгача Қумқўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Саматов Холмамат Жўраевич вилоят ҳокимининг  қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Саматов Холмамат Жўраевич 1965 йилнинг 25 августида Денов туманида туғилган. 1987 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институти, 1993 йилда Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган. 2019 йилнинг 27 февралида Қумқўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тизимида, вилоят ҳокимлигида турли вазифаларда, 2009-2016 йилларда Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лавров сербия сафарини бекор қилишга мажбур бўлди

Бир қатор Болқон давлатлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг самолёти учун ўзининг осмонини очишдан бош тортганлиги туфайли у Сербияга сафарини бекор қилишга ...

Баҳодир хон туркистон таваллуд топган кун

Бугун 31 октябрь таниқли сиёсий арбоб, нуфузли мухолифатчи, ишбилармон ва жонкуяр раҳнамо, "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг таваллуд ...

Инвесторларга палов эмас, аниқ қонунлар ва имкониятлар керак

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни яхшилаш бўйича ишлардаги жиддий камчиликлар ва муаммолар тўғрисида маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400