Бахтиёр Худойберганов Шўрчи туманига ҳоким бўлди

Сурҳондарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Алимов Ботир Тўраевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Шўрчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Худойберганов Бахтиёр Ҳайитович Шўрчи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Худойберганов Бахтиёр Ҳайитович 1976 йилнинг 19 мартида Қизириқ туманида туғилган. Фаолияти давомида Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари молия бўлими мудири, 2017 йилдан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт раҳбари путинни украинага ҳужум қилишни бас қилишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги ҳарбий ҳужумини тўхтатишга чақирди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Украина атрофидаги вазиятни муҳокама ...

Депутат акмал умирзоқов: прописка тошкентда жиноятчиликни назорат қилиш учун зарур

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ўзининг "Facebook" саҳифасида Тошкент пропискаси Ўзбекистон фуқароларининг Конституцияда белгиланган эркин ...

Омонулла юнусов: “снбдагиларга айтиб, ўлдиртириб юбораман!”

  Бундан роппа-роса 7 йил олдин, 2010 йил 1-апрелда "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни муассислигида чоп этиладиган "Шарқ зиёси" газетасида "Ўз элининг урфларини қилмайди ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400