Шуҳрат Ғаниев одамларни суд ҳукмисиз 5 суткадан қамашни буюрди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев одамларни 5 суткадан қамашни буюргани, учта фирмага 300 миллион сўмдан жарима солишни буюрганини тан олди.


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Ҳоким селектор йиғилишида Риштонда голограммасиз диний китоб сотаётган қўлга тушганларни 5 суткадан қамашни буюрган. Шунингдек, у ҳоким орқали судяларга ҳам топшириқ берган:

“Ички ишлар ва судяларни ҳам чақириб, ҳурматли ҳоким. Маҳалла фуқаролар раисини ҳам беш суткага жарима қилиб қамайсизлар. Бунақа маҳалла раиси ҳам керакмас, поспони ҳам керакмас. Риштоннинг хотин-қизлар қўмитасини ишдан олиб ташланглар”, дейди ҳоким.

Ҳоким рекламаларни танқид қилиш асносида учта реклама фирмасига 300 миллиондан жарима солдирганини айтган:

“Ҳозир уччовини чақирасан-да, тушунтириш хати олиб, уччала ташкилот ҳар бири 300 миллиондан 900 миллион сўм жарима соласан. Қонуний жарима соласан”, дейди вилоят ҳокими.

Аммо бу ўринда жарима солинишида суд ҳукми бор бўлиши кераклигини тилга олмаган.

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 19-моддасида “Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас”, деб алоҳида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, бош қонуннинг 106-моддасида “Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади”, деб кўрсатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугуннинг кечинмалари      

      Дунё аҳли ҳар хил фикру турлича қарашларга эга. Бу ни эзгу фикр билан ёвуз фикрлар тўқнашаётган Ўзбекистонимиз мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Ўзбекистонимизда юз ...

Қонунлар ишласа яхши, ишламаса ундан эртак яхши

Кеча Муҳрим Аъзамхўжаев ўз каналида футболимиздаги баъзи тутуриқсиз ишлар ҳақида пост қўйибди. Ўша постда ЎФАнинг баъзи тушунарсиз ишлари ёзилган. Яъни, кимларгадир "бир умр ...

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони ўзгартирилди

Фуқароларга ногиронлик нафақаси тайинланишида улардан нафақа тайинлаш учун меҳнат дафтарчаси нусхасини сўраш бекор қилинди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизматидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400