Тожикистон – U-19 Осиё чемпионатига чиққан биринчи жамоа

Маълумки, келаси йил Ўзбекистонда тарихда илк бор U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Саралаш ўйинларини ўз майдонида ўтказган Тожикистон ёшлар терма жамоаси учала баҳсни ҳам ғалаба билан якунлаб биринчи бўлиб Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Тожикистонлик футболчилар дастлаб Мальдивни 9:0, сўнгра Ливанни 1:0 ҳисобидла мағлуб этишганди. Бугун бўлиб ўтган Сурияга қарши баҳсда ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Натижада ён қўшниларимиз пешқадам сифатида вазифани уддалашди.

Қизиғи шундаки, Тожикистон U-19 жамоаси саралаш ўйинларида ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади – 11:0. Гуруҳда иккинчи ўринни Ливан эгаллади ва бу жамоанинг Осиё чемпионатига бориш-бормаслиги қолган гуруҳларда ҳам ўйинлар бошлангач маълум бўлади.

Бошқа гуруҳларда саралаш беллашувлари ноябрь ойида бўлиб ўтади.

1-тур. 2 октябрь

Тожикистон – Мальдив 9:0

Сурия – Ливан 1:1

2-тур. 4 окятбрь

Мальдив – Сурия 2:3

Ливан – Тожикистон 0:1

3-тур. 6 октябрь

Ливан – Мальдив 2:0

Тожикистон – Сурия 1:0

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон қирғизистонга ҳарбий-техникавий ёрдам беради

Мажлис «Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашда ҳарбий-техникавий ёрдам кўрсатиш ...

Дарсликлар ҳам реклама “доска”сига айланадими?

    Қирғизистонда мактаб дарсликларида реклама учун жой ажратишни мўлжаллашмоқда. «Вечерний Бишкек» хабарига кўра, ушбу ташаббус «ёшлар парламенти»  аъзоларидан чиққан. ...

Каттақўрғон шаҳар ҳокими музаффар ҳошимовга мурожаат қилган фуқаро 15 суткага «кетди»

Шу йилнинг 10 февраль куни «Очиқ мулоқот» телекўрсатувида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Ҳошимов иштирок этди, деб ёзяпти «Хабар». Тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400