Баҳодир Хон Туркистон 15 октябрдан АҚШнинг Вашингтон шаҳрида очлик акциясини эълон қилди

Бирдамлик Халқ Демократик Партиясининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон 15 октябрдан  АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ўзининг норозилигини намойиш қилиб, очлик   акциясини эълон қилди. Очлик эълон қилишдан мақсад, АҚШнинг Америка Овози ва Европанинг Озодлик радиоларининг бир томонлама ноҳолис ахборотларни тарқатиши,  шунингдек тарафкашлик, маҳаллийчилик иллатлари бу радиоларда мавжуд эканлигидир. Шунингдек Бирдамлик ХДПнинг 15 йиллик фаолияти давомида, Бирдамликнинг фаоллари бир қанча таъзийқ ва босимлар остида қолди. Бироқ  бу радиодаги мухбирлар буларни барчасини кўриб кўрмаганга, эшитиб эшитмаганга олиб келмоқда. Шунингдек ушбу радионинг баъзи бир муҳбирлари Бирдамликга ва унинг раҳбари Баҳодир Хон Туркистонга бир қанча турли туман асоссиз нохолис ахборотларни тарқатдилар. 

Баҳодир Хон Туркистоннинг очлик эълон қилишининг асосий мақсади, Америка Овози ва Озодлик радиоларининг раҳбарларининг ва бир неча журналистларнинг истеъфоси ва бу радиоларда ўзбек халқига хизмат қиладиган ҳақиқий халқпарвар инсонларни келишидир. Ана ўша ўзбек хизматининг янги раҳбарлари бу радиоларни тубдан ислоҳ қилиши, ўзбек мухолифатидаги барча партия, ҳаракат ва шаҳсларга бу радиоларда бирдек сўз бериши, шунингдек радиоларда бирорта партия аъзолари ёки бирорта партиянинг тарафдорлари бу радиоларда ишламаслиги зарурлигини акс холда бу радиоларда тарафкашлик кучайиб кетганини, Баҳодир Хон Туркистон маълум қилмоқда.

«Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бирдамлик хдп раҳбари баҳодир хон туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом этирмоқда

Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда. Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича унинг саломатлиги бугунга қадар қониқарли ...

Инерция қачон тўхтайди, ёхуд туҳмат уюштириш шартми?

Ўзбекистон «Бирдамлик» Халк демократик ҳаракати қурултойини ўтказишга жойларда кимлар ва нима учун тўсқинлик қилди? 12-ноябрь куни кеч соат 20-00 ларда менга яшаш жойимдаги ...

“бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг низоми

ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ НИЗОМИ   ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! 1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР 1.1. Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400