Ўзбекистоннинг ташқи қарзи яна ошди. Бу қанчалик хатарли?

Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 2019 йилнинг биринчи ярмида 20,7 млрд. АҚШ долларига етди. Шундан 13,1 млрд. долларини давлат ташқи қарзи, қолган 7,5 млрд. долларини хусусий секторнинг ташқи қарзи ташкил этади.

Давлатнинг ички қарзи ҳам бор. Бу рақам эса 5,4 млрд. долларини ташкил этмоқда.

Кейинги йилларда қарзларимиз ўсишда давом этяпти. Бу қанчалик хатарли?

«Биз Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси билан ишлаяпмиз. Ўзбекистон шу икки ташкилот таснифига кўра, давлат қарзига хизмат кўрсатиш салоҳияти «кучли» ҳисобланади. Яъни қарзини вақтида тўлаш қобилиятига эга. Чунки ЯИМга нисбатан 23,5 фоизга тенг. Хавотирга ўрин йўқ», деб изоҳ берди молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков.

Унинг қўшимча қилишича, биз яна ташқи қарз олиш имкониятимиз бор. Аммо ЯИМга нисбатан 55 фоиздан ошиб кетмаслиги керак.

Айтишларича, 2030 йилгача иқтисодиётнинг ўсиш динамикаси ишлаб чиқилиб, хавфсиз меъёрлар ишлаб чиқилган. Унга кўра, қанча ташқи қарз олишимиз мумкинлиги ҳисоб-китоб қилиниб, «Бюджет тўғрисида»ги қонун лойиҳасига киритилган. У парламент томонидан йил охиригача тасдиқланиши кутиляпти.

Гарчи, мутасаддилар ташқи қарзимиз паст деб мақтанаётган бўлса-да, биздан яхши кўрсаткичга эга давлатлар ҳам кўп. Масалан, Қозоғистоннинг ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 14,2 фоизни ташкил этади.

Ташқи қарз Давлат бюджетидан, фарзанд ва набираларимиз томонидан тўланадиган қарз эканлигини инобатга олсак, уни олишга эҳтиёткор муносабатда бўлингани яхши.

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистонда бу йил 13 700 бола очликдан ўлган

Афғонистонда 13 700 дан ортиқ бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган. Бу ҳақда «Хьюман Райтс Уотч» ташкилоти хабар берди. Энг ёмони, бу бир неча йиллик статистика эмас. Бу ...

Фарғонада газ-заправкада навбатда турган ҳайдовчи машинасини ўғирлатди

Водий вилоятларида, хусусан, Фарғонада ҳам газ-заправкаларда даҳшатли навбатлар кузатилаётгани, ҳайдовчилар 14 соатлаб навбатда тургани, газ-заправкалар олдида автомобиллар ...

«халқ банки» бошқарувчиси пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўз туман бўлими бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400