Германияда коронавирус юқтирганлар сони расман тасдиқланганидан 10 марта кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилди

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича,, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 166 мингдан ортиқ бўлиб, 6 993та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: AP

Германияда коронавирусга чалинганлар сони расман эълон қилинаётганидан 10 марта кўпроқ бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Guardian Бонн университети тадқиқотчиларига таяниб.

Университет олимлари мамлакатда энг юқори даражадаги ўлим кўрсаткичи қайд этилган Гангельт шаҳридаги вазиятни ўрганди. Тасодифан танлаб олинган 919 кишини текширган экспертларнинг маълумотларига кўра, Гангельтнинг 15 фоизга яқин аҳолиси коронавирусга чалинган.

Агарда бу кўрсаткич бутун Германия аҳолисига татбиқ этиладиган бўлса, у ҳолда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1,8 миллионга яқин бўлади.

“Кўринишидан соғлом бўлган ҳар қандай киши ўзи билмаган ҳолда вирус ташувчиси бўлиши мумкин. Буни инобатга олиш зарур”, – деди Бонн университети қошидаги гигиена ва жамоат соғлиғини сақлаш институти раҳбари Мартин Экснер.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича,, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 166 мингдан ортиқ бўлиб, 6 993та ўлим ҳолати қайд этилган.

Шу билан бирга, мамлакатда кескин карантин чоралари аста-секин юмшатилмоқда. Майдони 800 квадрат метргача бўлган дўконлар, автомобиль ва велосипед салонлари, китоб дўконлари очилди. 4 майдан мактаблар ва сартарошхоналар очилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналист давлат сирини биладими?

«Ҳозирги замонда ҳақиқатни фақат ман қилинган китобларда топиш мумкин, қолган китоблар – алдовларлан иборат» Гелвеций, «Инсон тўғрисида», 1679 йил.  («Гелвеций. Сочинения. Т. ...

Андижонлик сиёсий муҳожир:  ватанда босимлар давом этмоқда

Андижон фожиасидан 10 йил ўтди 2005-йилнинг 12-13 май кунлари Фарғона водийсининг бу қисмида нима бўлган эди деган саволга ҳамма турлича жавоб беради. Ҳукумат ўз талқинига ...

Гулнора каримовани ўз хонадонидан ўғирлаб кетилганини қизи маълум қилмоқда

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram’га жойлаган сторисда онаси ўз хонадонидан ўғирлаб кетилганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Repostга таяниб “Соф.уз” сайти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400