Олимлар коронавирусга иммунитет қанча узоқ сақланишини аниқлашди

Коронавирусга чалинганларда ундан иммунитет оз вақт сақланиб қолади. Бу эса дунё етакчиларини “иммунитет паспорти” киритиш ғоясини қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.

Фото: REUTERS / Flavio Lo Scalzo

Хитойнинг Чуцин тиббиёт университети олимлари коронавирусни бошдан ўтказганлар билан тадқиқот ўтказиб, улардан аксариятида 8 ҳафтадан кейин вирусга антитаналар камайишини аниқлашган. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.

Олимларнинг айтишича, антитаналар коронавирусни аломатларсиз бошдан кечирганларда тезроқ йўқолар экан.

“Бу натижалар эса оммавий иммунитет ишлаб чиқилиши имкониятини ва вирус устидан тўлиқ ғалабага эришиш мумкинлигини шубҳа остига қўяди”, деб таъкидлаб ўтишган олимлар.

Олимлар ўз хулосаларини коронавирусни аломатсиз ўтказган 37 киши ва кучли ифодаланган аломатлар билан ўтказган 37 кишини кузатиш асосида чиқаришган.

“Кузатувнинг 8 ҳафтаси ичида антитаналар 81 фоиз аломатсиз ҳамда 62 фоиз аломатларга эга беморларда камайган. Бундан ташқари, антитаналар миқдори 40 фоиз аломатсиз ҳолатларда аниқланмайдиган даражагача камайиб кетган. Бундай йўқотиш  12,9 фоиз аломатларга эга беморларда қайд қилинган”, дейилган тадқиқотда.

Олимларнинг таъкидлашича, қайта касалланиш бу вақт масаласидир, вирусга барқарор иммунитет, айниқса коронавирусни аломатсиз кечирганларда, ишлаб чиқилмайди. Вақтинчалик иммунитет эса 2-3 ойдан кўпроққа етмайди.

Олимларнинг айтишича, улар вирус таъсирининг муҳим жиҳатларини, жумладан инсон организмининг унга иммун реакциясини ҳали ҳам ўрганишмоқда. Улар оладиган жавоблар вакцинани ишлаб чиқишда ва аҳолида иммунитет шаклланиши суръатларини баҳолашда ёрдам беради.

https://kun.uz/news/2020/06/21/olimlar-koronavirusga-immunitet-qancha-uzoq-saqlanishini-aniqlashdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ижтимоий тармоқ: дан ходимларининг “мойка”чини қўлга тушириши

Ўзбекистоннинг “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган кўрсатувлардан бирида ДАН ҳодимларининг “мойка”да ишловчи йигит мижознинг автомобилини бошқа автомобиллар учун жой ...

Тошкент шаҳрига раҳимберди домла раҳмонов бош имом-хатиб бўлди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, ...

“мусулмонлар билан қодировчиларни ажрата билинг!”

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович мусулмонлар ва Россия армияси сафларида жанг қилаётган қодировчилар ҳақида баёнот берди. У украин аскарининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400