БМТ Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди

БМТ Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистондаги вазиятни хавотир билан кузатмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот котиби Стефан Дужарик Нью-Йоркдаги брифингда маълум қилди.

“Албатта, биз Қозоғистондаги воқеалар ривожини хавотир билан кузатмоқдамиз. Менимча, барча иштирокчилар сабр билан, зўравонликларга йўл қўймай музокара олиб бориши муҳим”, – дейди Дужарик.

 

Бундан аввалроқ Қўшма Штатлар Қозоғистон ҳукуматини вазминликка чақириб, намойишга чиққанларни ўз талабларини тинч йўл билан билдиришга чақирган эди.

6-январга ўтар кечаси Хавфсизлик кенгаши йиғилишида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев “мамлакатни пароканда қилган террорчи гуруҳлар хорижда кенг қамровли тайёргарликдан ўтгани ва Қозоғистонга қилинган ҳужумни босқинчилик ҳаракати сифатида баҳолаш кераклигини” айтди.

Қозоғистон раҳбари КХШТ етакчиларидан ҳам ёрдам сўради.

Кўп ўтмай, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига раислик қилаётган Арманистон бош вазири Никол Пашинян “Фейсбук”саҳифаси да ташкилот тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга чекланган муддатга юборилишини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортига харажатларни оширди

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортини оширди, бундан Марказий банк ҳисоботи дарак беряпти, деб ёзади “Кун.уз” нашри. 2018 йилда мамлакатда 0,7 миллион долларлик ...

Андижон шаҳри ҳокими дилмурод раҳматуллаев ишдан олинади

Kun.uz манбаси хабар беришича, 26 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказиладиган йиғилишда Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум ...

Яккабоғ туманига абдирасул сафаров ҳоким бўлди

31 июль куни Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400