Меҳнат мигрантларини диний оқимга мансубликда гумонлаб  текшириш учун баҳона топилди

Қозоғистонда содир бўлаётган воқеалар сабабли, КХШТ аъзо давлатларнинг раҳбарлари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Фавқулодда ўтказилган видеоконференцияда Тожикистон президенти Имомали Рахмон меҳнат мигрантлари “исламистлар” таъсирига тушиб қолаётганлиги ҳақида баёнот берди. Шу баёноти орқали муҳожирликда меҳнат қилиб юрган мигрантларни диний оқимга мансубликда гумонлаб текшириш учун баҳона топилишига замин яратиб берди.

Тожикистон президентининг айтишича, ноқонуний диний оқимлар меҳнат муҳожирларидан фойдаланиб, уларни терроризмга жалб қилишмоқда экан.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТнинг онлайн саммити доирасида иштирокчи давлатлар эътиборини “исламистлар” томонидан Марказий Осиё мамлакатларидан келаётган таҳдидларга қаратди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда КХШТ аъзолари минтақасида хавфли террорчилар гуруҳлари шакллантирилмоқда эмиш. «Мамлакатларимизда «писиб ётган гуруҳлар» борлигига бир неча бор эътибор қаратганман. Улар ўз атрофига сафдошларни жалб қилиш ҳаракатларини бир кун ҳам тўхтамади», – деди Раҳмон. Тожикистон раҳбарининг фикрича, буларнинг барчаси давлатлар ичидаги беқарорликни кучайтирмоқда эмиш. Бу борада салафийлик ва ваҳҳобийлик оқимлари хавфсизликка алоҳида таҳдид солиб, уларнинг издошлари ИШИДнинг асосини ташкил қилар экан. “Афсуски, меҳнат муҳожирларининг “исламист”лар оқими таъсирига тушиб қолиш тенденцияси камаймаяпти”, – дейди Раҳмон. Шунингдек, у

Тожикистонда “исламист”ларнинг ташвиқот фаолиятига қарши кескин кураш олиб бораётганини қайд этди. Унинг фикрича, ёшлар ва фуқароларнинг диний таълим олиш учун хорижга чиқиб кетаётгани, у ердан оқимларга аъзо бўлиб қолган ҳолда қайтишини назорат қилиш зарур экан. Раҳмон Қозоғистондаги фожиали воқеалар терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича комплекс ишларни кучайтириш зарурлигини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади. “Биз бу кучлар хавфсизликка таҳдид солаётганини яхши биламиз”, — дея қўшимча қилди Имомали Рахмон.

Мулоҳза

Шундоқ ҳам кўплаб бюрократик гирдобларда қолиб кетаётган Россиядаги меҳнат мигрантлари учун жаноб Имомали Рахмоннинг бундай баёноти қўшимча муаммолар келтириб чиқармаса эди.

Сир эмаски, Россия ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари томонидан Марказий Осиёдан келганларни сабабсиз тўхтатиб, ҳужжатларини текшириш холатлари тез-тез кузатилиб турилади. Бу холат шундоқ ҳам кўпчилик меҳнат муҳожирларининг тинкасини қуритган.

Бу холатларни имкон қадар юмшатиш учун қилинган ҳаракатлар зое кетадиган кўринади. Чунки, бундай даража ва мазмундаги баёнотдан кейин Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларига нисбатан муносабат яна салбий тарафга қараб ўзгариши мумкин. Яъни, Марказий Осиёдан келган мигрантлар исталган пайтда, исталган жойда тўхтатилиб улардан ҳужжат талаб этиши учун Россия хуқуқ тартибот идораларига яна бир баҳона топилади.

Жаноб Имомали Рахмоннинг муҳожирликдаги халқига фойдаси тегмаганига яраша, лоқал зиёни етмаса, балки уларга яхшилик қилган бўлармиди. Афсуски, жаноб Имомали Рахмоннинг ушбу баёноти муҳожирликда ўз кунини кўриб юрган халқига ортиқча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Бунақанги чақириқлардан кўра, ўша иттифоқчиларидан муҳожириликда юрган халқига енгиллик яратишни сўраб мурожаат қилса нисбатан яхшироқ бўларди. Қолаверса, ўз юртида халқининг турмуш даражасини яхшилашни ўйласа, балки шунда ҳар хил террорчи ва экстремистлардан хадиксирашга ҳожат ҳам қолмас эди.

Бугун ўз Ватанларидан олис юртда ҳалол меҳнат қилиб юрган тожикистонлик мигрантларга эса, бунақанги баёнотлардан кейин кўпроқ ўз хақ-хуқуқларини билишни ва рус тилини яхшилаб ўрганиб олишни тавсия қилиш мумкин холос.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қаерда ўқитувчилар энг кўп эъзозда?

Ўқитувчимисиз ва сизга ҳамма эҳтиром кўрсатишини истайсизми? У ҳолда Хитой, Малайзия ёки Тайванда дарс беришингизни маслаҳат берган бўлар эдик. Хитойда ўқитувчилик бутун ...

Харажатларингизни назорат қила оласизми? мана энг оддий ва безарар усули

Бюджетни режалаштириш — молиявий муваффақият гарови, бироқ бу зерикарли ва узоқ вақт талаб қиладиган иш, боз устига, бу бизга пулларимиз тугаб бораётганини ёдга солиб туради. ...

Уйингиз йўқ бўлишидан олдин бормиди?

Рамазон ойи арафасида «ЎзА» сайтида берилган «Масжид кимники?» сарлавҳали видеорепортаж кўпчиликни беэътибор қолдирмагани аниқ. Унда журналистнинг Андижон шаҳри, Тахтакўприк ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400