Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ етакчи Карим Масимовга нисбатан давлатга хиёнат бўйича судгача текширув ўтказмоқда, деб хабар берди вазирлик.
“Ушбу иш доирасида “Ҳокимиятни эгаллаб олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича қўшимча терговга қадар текширув ишлари бошланди”, — дейилади хабарда.
К.Масимовнинг икки собиқ ўринбосари: “А” махсус хизмати директори (МХХ махсус хизмати) Ануар Садиқулов ва Даулет Эргожин ҳибсга олинди. Улар худди шу жиноятларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.