Ялпи ўзгаришнинг имкони бўлмаса, ҳар ким ўзини ислоҳ қилиш керак

“Kun.uz”нинг бу видеоси кеча кўтарган мавзуимизнинг давомини юзага келтирди. Мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилар ёрдам келганда “ўз ихтиёрим билан чиққанман” деб ўтирипти.

Кеча биз журналист ва блогерлар жасорати, аниқроғи, жасоратнинг йўқлиги ҳамда бунинг сабаблари ҳақида гаплашдик (. “Қўрқоқлик” – фақат блогер-у журналистларга хос жиҳат эмас.

Рустам Ашуров ўқитувчилар қўрқоқлиги ва айнан улар бу қўрқоқликни келажак авлодларга сингдираётганини ёзипти. Менимча, бу қўрқоқлик барча соҳа вакилларига хос. Ўқитувчилар, шифокорлар, журналистлар, зиёлилар, давлат ишчилари, бозорчилар, ҳайдовчилар, фаррошлар, бизнесменлар… Биз ўрганиб қолганмиз. Бўйин эгишга, “Хўп бўлади” дейишга.

Юқорида айтганимдек, сабаблар турлича. Тан олиш керак, Ўзбекистонда таълим тизими вайрон бўлиб бўлган, яхши мутахассислар йўқ ҳисоби. Амаллаб ишга жойлашиб олган одам ундан айрилиб қолишдан қўрқади, негаки, ишдан ҳайдаладиган бўлса, бошқа бир ташкилотга ҳатто қоровул бўлиб ҳам ишга жойлаша олишига кўзи етмайди. Қўлида ҳунари бор, кўчада қолмаслигига ишонган мутахассисларгина ғурури топталишига йўл қўймайди.

Кимлардир бор, аввал бошидан инсоний принциплардан мосуво бўлиб, тизимнинг бир қисмига айланиб қолган – у ёппа таниш-билишчилик, бюрократия ва коррупция ичида ўзини сувга тушган балиқдек ҳис қилади. Бунда ҳам одамларни эмас, уларни шундай етиштираётган тизим айбдор.

Яна баъзилар эса яккаланиб қолишдан қўрқади. Сен жасорат кўрсатиб майдонга чиқсанг-у, ҳеч ким сенга қўшилмаса, жасоратни сақлаб қолиш қийин бўлса керак. Мамлакатда маслакдошларни топиш, улар билан бирлашиш ва акциялар ўтказиш имконияти умуман йўқлиги вазиятни янада мураккаблаштиради.

Хуллас, сабаблар турлича, лекин биз шу қадар бенажот аҳволга келтириб қўйилганмизки, тинчимиз бузилмаслиги учун, 800 минг сўм ойликдан ва меҳнат дафтарчасидаги ёзувдан жудо бўлиб қолмаслик учун (пенсия учун) ғуруримиз топталишига йўл қўйиб берамиз. Бу нарсани, табиийки, хоҳлаб-хоҳламай фарзандларимизга ҳам сингдирамиз, уларда ҳам стабил 800 минг сўм ойлик (ва озгина “левий”) ва меҳнат дафтарчасидаги ёзув бўлиши учун.

Нима қилмоқ керак? Бу саволга аниқ жавоб йўқ. Менимча, аввало онгни ўзгартириш керак. Ялпи ўзгаришнинг имкони бўлмаса, ҳар ким ўзини ислоҳ қилиш керак. Қачонки ҳар бир алоҳида одам бир қоқиниб, ҳеч бўлмаганда фарзандларининг ҳурматига муносиб шахсга айланишга, ўз ғурурини асрашга куч топа олса, вазият ўзгаради. Бундай одамлар кўпайса, ўз-ўзидан жамиятда кўп нарса ўзгаради.

Яна ким билади дейсиз, бу шахсий фикрим.

Муаллиф:Эльдар Асанов

Манба:Асанов формати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди

Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ...

Пахтакор халқ жамоасими, ёҳуд қандай “пахтакор” миллатга айландик…

Бир нарсани доим кўп ўйлайман. Биз қандай қилиб "пахтакор миллат"га айлантирилганмиз? Нега бундай деяпман. Чунки, Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича, тан олиш керак, ...

Қўқондаги махсус коллеж тарбиячиси: “қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини йўқотган”

Қўқон шаҳар махсус енгил саноат коллежидаги жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган ўқувчи қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини ...