АҚШ ва БМТ Ямандаги урушни тўхтатишга чақирди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучларини хусийлар бошчилигидаги қамоқхонага урган зарбасидан камида 70 киши ҳалок бўлиб, яна кўплаб инсонлар яраланганидан сўнг 21 январда Ямандаги можарони тўхтатишга чақирди.


“Урушнинг авж олиши оғир гуманитар инқирозни ва Яман халқининг азоб-уқубатларини янада кучайтиради”, деди Блинкен ўз баёнотида.

“Шунинг учун Америка Қўшма Штатлари можарода барча томонларни кескинликни пасайтиришга, халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилишга ва БМТ бошчилигидаги тинчлик жараёнида тўлиқ иштирок этишга чақиради”, деди у.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳусийлар БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасига бу ҳудудда ҳаво ҳужумлари тақиқлангани ҳақида хабардор қилмаганини айтди. Коалициянинг вакилиТурки ал-Малки буни “оддий ҳийла қадами” сифатида баҳоламоқда.

Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Ямандаги вакили Башир Умарнинг айтишича, қутқарувчилар шимолий Саада шаҳридаги ҳибсхонада омон қолганларни қидиришда давом этмоқда.

Save the Children ташкилоти Саада қамоқхонасида муҳожирлар сақланаётганини маълум қилди.

АҚШ қўллаб-қувватлаган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Ҳудайда портининг атрофидаги ҳаво ҳужумлари “қўшиннинг имкониятларини йўқ қилиш учун” уюштирилганини тан олди. Коалиция телекоммуникация марказини нишонга олганини дарров тасдиқламади, аксинча, Худайдани “Ҳусийпарастлар қўллаган контрабанда маркази” деб атади.

Ҳусийларга қарши курашаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари 18-январда Яманга ҳаводан зарба берди. Ҳусийлар назоратидаги оммавий ахборот воситалари Яман пойтахтида камида 20 киши, жумладан, тиббиёт ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ҳаво ҳужумлари ҳусийларнинг 17-январдаги Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳудудига учувчисиз учоқ ва ракета зарбаларига жавобан эди. Ўша куни Абу-Дабига уюштирилган икки ҳужум учун Эронга алоқадор ҳусий гуруҳлари масъулиятни ўз зиммаларига олдилар. Ўшанда икки киши ҳалок бўлган эди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳуссийларнинг Бирлашган Араб Амирликларига ҳужумини қоралаб, буни “жиддий хато” ва “қабул қилиб бўлмас” деб атади. “Жавобгарликни таъминлаш учун ушбу ҳодисалар бўйича тезкор, самарали ва шаффоф тергов ўтказишга чақирди”, деб маълум қилди унинг матбуот котиби.

Саудия Арабистони ва АҚШ узоқ вақтдан бери Эронни ҳусийларга ҳарбий жиҳозлар, жумладан, учувчисиз самолётлар етказиб беришда айблаб келади. Теҳрон гуруҳга молиявий ёки ҳарбий ёрдам бергани ҳақидаги айбловларни рад этиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

786 млн сўм божхона тўловидан қочган самарқандлик тадбиркор 8 йилгача қамалиши мумкин

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда «Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона постида навбатдаги ...

Энергетика вазири алишер султоновнинг ваъдалари ёлғон бўлиб чиқди

Эсласангиз, аҳоли ўртасида электр ва газ нархининг кескин кўтарилиши ҳақида гап-сўзлар болалаб кетгандан кейин энергетика вазири Алишер Султонов расмий изоҳ берганди: «Яқинда ...

Равшан эрматов ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ФИФА рефереси Равшан Эрматов номзоди ЎФА биринчи вице-президенти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400