Арманистон президенти кутилмаганда истеъфога чиқди

Арманистон президенти Армен Саркисян тўсатдан истеъфога чиқишини маълум қилди. Давлат раҳбари инқироз даврида сиёсатга таъсир ўтказиш учун етарли ваколатга эга эмаслигини айтди.

“Миллат ва мамлакат учун бугунги оғир кунларда президент ички ва ташқи сиёсатдаги фундаментал жараёнларга таъсир кўрсатиш воситаларига эга эмас”, — деди Саркисян 23 январь куни ўзининг расмий сайтида.

Унинг таъкидлашича, истеъфога чиқиш ҳақидаги қарор ҳиссиётга эмас, мантиққа асосланган.

69 ёшли сиёсатчи бош вазир Никол Пашинянни қатор масалаларда, хусусан, Озарбайжон билан олти ҳафталик уруш пайтида танқид қилган.

Россия воситачилигидаги келишув билан якунланган можаро натижасида Ереван Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги бир қанча туманлардан айрилди.

Саркисян музокараларда иштирок этмагани ва армия қўмондонларининг ишдан бўшатилишидан норозилигини билдирган.

Арманистон Конституцияда кўрсатилганидек, парламент давлатидир. Президент девони маросимли аҳамиятга эга бўлиб, ваколатлари чекланган.

Саркисян аввал Британияда элчи, сўнгра бош вазир бўлган. Олий лавозимга 2018 йилнинг март ойида етти йилга сайланган. Ҳозирча унинг бу лавозимни ким эгаллаши номаълум.

Конституцияга кўра, муддатсиз сайловлар 25-35 кун ичида ўтказилиши керак.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яккабоғ туман ҳоким ўринбосари жазоланиши керак

Куни кеча Яккабоғда экскаватор билан бинони бузишга уринган ҳоким ўринбосарини тадбиркор томонидан ёқиб юборишга уриниш акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди. ...

Қирғизистон ва қозоғистон “йўл харитаси”ни ишлаб чиқмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон Ишчи гуруҳи яқин беш кун мобайнида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади. (more…)

Фаластин ташқи ишлар вазири тошкентга келади

Фаластин Давлати Ташқи ишлар вазири Риад ал-Малкий ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2016 йил 2018-йилнинг  1-август куни Тошкент шаҳрига Фаластин Давлати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400