Покистонда айирмачиларнинг ҳужуми оқибатида ўн нафар аскар ҳалок бўлди

Покистон ҳарбийлари Белужистон вилоятида айирмачиларнинг ҳужуми оқибатида ўн нафар аскарини йўқотганини маълум қилди.

Расмийларнинг айтишича, жангарилар Кеч туманидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилган. У ердаги отишмада аскарлар ҳалок бўлган. Ҳужум қилганлардан бири ўлдирилган. Хабарда айтилишича, ҳужум 26-январга ўтар кечаси содир бўлган. Исёнчилардан уч нафари қўлга олинган, қолганларини қидириш ишлари давом этмоқда.

Айирмачи  ҳисобланган “Балужистон озодлик фронти” ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Ҳаракат матбуот хизмати улардан бири ўлдирилганини тасдиқлаб, “17 нафар полициячини ўлдирганини” маълум қилди.

Покистон расмийларига кўра, 20-январь куни мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Лаҳор шаҳридаги бозорда содир этилган портлашда икки киши ҳалок бўлган, камида 20 киши жароҳатланган. Ҳужум учун масъулиятни “Балуж миллий армияси” (БМА) ўз зиммасига олган.

Балужистон вилоятида айирмачилар бир неча гуруҳ тузишган. Афғонистон ва Эрон билан чегарадош минтақадаги балуж исёнчилари узоқ вақтдан бери Покистондан мустақил бўлишга ҳаракат қилиб келади. Минтақада портлашлар ва диний тўқнашувлар тез-тез бўлиб туради. 2004 йилдаги тўқнашувлар  минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримова колонияда оила аъзолари билан учрашди

Гулнора Каримованинг оила аъзолари унинг колонияда сақланаётгани борасида эътироз ва шикоятлар билдирмади. Бу ҳақда Адлия вазирлигига таяниб “Дарё” нашри маълум қилди. ...

Қирғизистонлик депутат ўзбекистон фуқаролари учун патент киритишни таклиф қилди

Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Кенжебек Бокоев мамлакатда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнт мигрантлари учун патент тизими киритишни таклиф қилди, дея ёзмоқда Спутник нашри. ...

Фарҳод эрманов хоразмликлар билан бамаслаҳат иш қилишга ваъда берди

Президент танқиди ва талабидан сўнг Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳам жамоатчиликка юзланиб, йўл қўйилган хато-камчиликлари учун узр сўради. У Урганч туманидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400