Ўзбекистонда нон ва ёқилғи нархи кескин қимматлади

Марказий Осиёда 25-январь куни электр энергияси узилиши ортидан Ўзбекистонда нон ва ёқилғи нархи кескин ошган. Бу ҳақда Central Asia янгиликлар сайти хабар берди.

Чойхона, новвойхона ва дўконларда газ узилиб, ҳаммаси кўмир ва ўтинга ўтишга мажбур бўлган. Газнинг етишмаслиги новвойларнинг кўмирга ўтишига сабаб бўлди, бу эса нон нархини қимматлашига олиб келди. Андижон бозорида 2000 сўмлик  нон ҳозир 3500 сўмдан сотилмоқда. Катта ноннинг нархи 15 000 сўмни ташкил қилади.

Ҳукумат расмийлари электр таъминотидаги узилишнинг иқтисодий оқибатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермай келмоқда. Маҳаллий аҳоли ва ишбилармонлар эса электр таъминотидаги узилишнинг иқтисодий оқибатларини ҳис қилаётгани айтишмоқда.

Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида метан қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилган, такси ҳайдовчиларининг аҳволи оғир. Ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар туфайли шаҳар таксиларини, вилоятлараро йўловчиларни ташиш ва етказиш хизматлари нархининг 20 фоизга, айрим жойларда эса 50 фоизгача ошишига олиб келган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 27-январь куни соат 16:00 да бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланганини маълум қилди. Бироқ ҳозирда Ўзбекистоннинг катта қисми, хусусан, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси газсиз қолмоқда.

25-январь куни Марказий Осиёда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда йирик электр таъминотида узилиш юз берди. Бу транзит линиясининг ҳаддан ташқари юкланиши билан боғлиқ бўлганини,  Қозоғистоннинг KEGOC оператори матбуот хизмати маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғузор туманида гўдак 4 млн сўмга баҳоланди

2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати. ...

Вячеслав кан: ўзбекистон минтақадаги энг ривожланган мамлакат бўла олади

Энг машҳур бизнесменлардан бирининг “Torg.uz” тақдири, ўзининг янги лойиҳаси, таълим, сиёсат ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида эксклюзив интервьюси. (more…)

Туркман прокурорлари ўзбекистонга бензин сотгани учун ишдан олинди

7 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов «хизмат вазифасини лозим тарзда бажармаган» Лебап вилояти прокурорлари Бойжон Бойжонов ва Тўйлимурот Егеновни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400