Беларусда  ҳибсга олинган сиёсий маҳбусларнинг сони мингдан ортди

Бир йилдан буён сиёсий вазият билан боғлиқ Беларусда ҳибсга олинган сиёсий маҳбуслар сони 1000 нафардан ошди. Бу ҳақда ушбу мамлакат фуқароларидан ташкил топган “ Весна” халқаро инсон ҳуқуқлари маркази хабар берди.

Янгиланган рўйхатга Александр Лукашенкони ва ҳукуматнинг бошқа амалдорларини ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинган 9 киши киритилган. Уч киши адоватни қўзғатиш моддаси билан  судланган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар сиёсий маҳбусларни таъқиб қилишни тўхтатиш ва озод қилишга чақирмоқда.

Беларусда 2020-йилги сайловни 26 йилдан буён ҳукуматни бошқариб келаётган автократ раҳбар Александр Лукашенко ғалаба қозонганини Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълум қилган. Овозларни сохталаштиришга қарши намойишлар зўравонлик билан бостирилиб, таъқиблар давом этмоқда. Мингдан ортиқ жиноий иш қўзғатилган, ўнлаб одамлар, жумладан, мухолифат етакчилари ҳам узоқ йилларга қамалган.

Ғарб сайлов натижаларини тан олмаган ва Беларусга қарши санксиялар киритиб, Лукашенкони легитимсиз раҳбар сифатида кўриб келади. Айрим мухолифат етакчилари ҳибсга олинса, бошқалари эса хорижда жон сақлаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оав: гулнора каримова жиноят ишлари бўйича тошкент шаҳрида суд эшитувлари бошланади

Ўзбекистон томонидан хабар берилишича, яқин кунлар ичида Тошкентда Гулнора Каримова ишига оид суд эшитуви ўтказилади ва шу сабаб швейцариялик терговчилар у билан кўриша ...

Дональд трамп мирзиёевни америкага таклиф қилди

Президент Мирзиёев ўзининг ғарб давлатларига илк расмий ташрифини Америкага амалга ошириши мумкин. Дональд Трамп телефон орқали суҳбатда Ўзбекистон Президентини Америкага ...

Қвзнинг тожик жамоаси раҳбари 10 йилга ҳукм қилиниши мумкин

Хўжанд шаҳар суди ҚВЗнинг Тожикистон жамоаси раҳбари Хайрулло Мирсаидовни ҳибсда ушлаб туриш борасида қарор қабул қилди. 8 декабрь куни Хайрулло Мирсаидовни дастлабки ҳибсда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400