Афғонистонда университетлар қайта очилди

Афғонистон олий таълим вазири Абдул Боқий Ҳаққоний Афғонистон университетларида дарслар бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги ёзмоқда.

Қайд этилишича, иссиқ минтақалардаги талабаларга 2022-йилнинг 2-февралидан, совуқ минтақадаги талабаларга эса 26-февралдан бошлаб дарсга қайтишга рухсат берилади. Янги семестр олдидан ҳар бир университетда мусобақалар ўтказилади. Бироқ, қизларнинг дарсларга киришига рухсат бериладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги университет ва мактабларда дарслар 2021-йилнинг август ойи охирида толиблар мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритгач, тўхтаб қолган эди. Бошланғич синфлар сентабрь ойининг ўрталарида очилган, бироқ фақат ўғил болалар ва эркак ўқитувчилар дарсларга қатнашиши мумкин эди. Толибон қизларга ўқишга рухсат берилишини, бироқ бунинг учун мактабларда алоҳида дарслар ўтказилиши кераклигини айтишган.

Толибон 15 август куни Афғонистонда ҳокимиятини қўлга олди. Ҳукуматнинг катта қисми ва олий давлат аппарати мамлакатни тарк этди. Ҳаракат вакиллари халқаро ҳамжамиятни барча манфаатдор томонлар билан тинч ва конструктив муносабатларни сақлаб қолиш ниятида эканликларига ишонтиришган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқув масканларида компьютерлар хўжакўрсинга ўрнатиладими?

​ "Бир масала юзасидан мурожаат қилмоқдамиз. Каттақўрғон туманидаги 93-сонли мактаб янги қурилганига мана бир йил тўлади. Бу мактабда янги компьютерлар ўрнатилган. Бироқ, бу ...

Коллеж ўқувчиси: бизда зачеткага баҳо қўйдириш 50 минг сўм туради

  Ўзбекистон коллежларида ўқув йили тугашига оз қолган бир пайтда порахўрлик авж олгани ҳақида Озодликка шикоятлар келмоқда. Самарқанд Тиббиёт коллежи ўқувчиларидан бири ...

Реформалардан чарчаган бельгиялик ўқитувчилар норозиликка чиқишди

Брюссельда ўқитувчилар ва бошқа мактаб ходимлари кўчаларга чиқиб, соҳа бюджетининг қисқартирилишига норозилик билдиришди, деб хабар беради «Еuronews» телеканали. Намойишчилар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400