Владимир Кличко Украина армияси сафига қўшилди

Бокс бўйича собиқ чемпион Владимир Кличко Киев мудофаа бригадасига захирадаги аскар сифатида рўйхатга турди. У ҳозирги шароитда ватанни ҳимоя қилиш бурчи эканлигини айтди.

“Мамлакатим геосиёсий қийинчиликларга дуч келаётганини кўриб, бу ерга келмасдан иложим йўқ эди. Шунинг учун мен шаҳар ва мамлакат мудофаа бригадасига қўшилдим ”, деди Кличко 2-февраль куни.

Владимирнинг акаси, Киев мэри Виталий Кличко ҳам уни қўллаб-қувватлаб, шундай бўлса ҳам Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.

Россия Украина билан чегарасида 100 000 дан ортиқ аскар ва техникани тўплаётган бир пайтда, Москва қўшни давлатга ҳужум қилишни режалаштирмоқда, деган хавотирлар кучаймоқда. Кремл Украинага бостириб кириш ниятидалиги ҳақидаги айбловларни рад этади, бироқ қўшинларини олиб чиқиш учун Ғарбдан “хавфсизлик кафолати”ни талаб қилмоқда.

Москва “Украина НАТОга қўшилмайди, Россия чегараси яқинида ҳарбий тизимлар ўрнатилмайди, блок кучлари Шарқий Европадан узоқлаштирилади” деган шартларни қўйган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дхх ёшларни мисрга жўнатаётган гуруҳни қўлга олганини айтмоқда

2021 йилнинг 22 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик, экстремистик ҳамда ...

Тўқаев аскарларга ўқ отишга буйруқ берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев армияга ўқ отишга буйруқ берди. Бу ҳақда у ўз мурожаатида айтиб ўтди. – Бандитлар билан қандай келишув бўлиши мумкин? – деди у. ...

Нидерланд мутахассислари сардоба фожиасини таҳлил қилди

Нидерландиялик мутахассислар Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилишини ўрганиб тезкор ҳисобот тайёрладилар. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди. Ҳисобот Deltares ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400