Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги ёпиқ бўлган Бекобод-Хонобод пунктини очиш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон парламентининг 3-февралдаги йиғилишида депутат Бақит Тўрўбаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ёпиқ назорат-ўтказиш пунктларини очишни таклиф қилди. У мана шу масалада Жалолобод вилоятидаги иккита бекатни айтиб ўтди.

“Қўшни Ўзбекистон Қирғизистон билан жуда яхши муносабатларга эга. Икки халқ яхши муносабатда бўлиши учун шароит яратишимиз керак. Сузоқ туманида Бекобод деган ўтказма бекати бор. Ўзбекистон томони ўша бекатни очишга тайёр. Ақси туманида  Нанай деган бекатни ҳам Ўзбек томони очишга тайёр. Биз томондан тўсқинликлар бўлмоқда, ўша бекатлар очилмай қолмоқда. 2020 йилда Қирғизистонга чет элдан 2,2 миллион киши келган бўлса, уларнинг 68 фоизи Ўзбекистондан келган. Агар ўтказма бекатлар очилса туризм ҳам ривожланади.Фарғона водийсида 11 миллион аҳоли истиқомат қилади”, деди Тўрўбаев.

Қирғизистоннинг Вазирлар Маҳкамаси ва Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳузуридаги Чегара хизмати ҳозирча бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида жами 15 та назорат пункти мавжуд. Уларнинг аксарияти 2005 йилда Қирғизистондаги сиёсий нотинчликлар ва Андижон воқеалари туфайли ёпилган. Бишкек ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар 2016-йилда яхшилана бошлаганидан бери расмийлар назорат-ўтказиш пунктларини қайта очишни бошлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилмурод саййид шеърларидан намуналар

Баҳор гўзаллик билан бир қаторда шеърият фасли ҳамдир! Шеъриятга эътибор хамиша барқарор бўлган!!! Дунёнинг ташвишларидан толиққан дамда айнан ШЕЪРИЯТ руҳиятга қувват ...

Қозоғистондаги қабристонларнинг бирида кўрпага ўралган ўзбекистонлик аёл жасади топилди

Қозоғистоннинг Атирау вилояти ички ишлар департаменти бошлиғи Аян Дуйсембаев микрорайонлардан бирида аёл кишининг жасади топилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400