Бу йил 16 минг яманлик қочқинга айланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Миграция Ташкилоти Ямандаги миграция бўйича ҳисоботини эълон қилди.

2022-йилнинг бошидан буён урушлар туфайли 16 мингга яқин яманлик қочқинга айлангани эълон қилинди. Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) Яманда давом этаётган можародан келиб чиққан миграция муаммолари ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, 2022-йилнинг 1-январидан 5-февралига қадар 2638 оила бошқа жойга кўчишга мажбур бўлган. Бу оилаларнинг умумий сони 15 828 нафар бўлиб, энг кўп муҳожирлар Мариб, Ал-Ҳудай ва Таиз шаҳарларида қайд қилинган.

Ташкилот декабрь ойидаги баёнотида мамлакатдаги 130 мингдан ортиқ муҳожирнинг гуманитар ёрдамга муҳтожлигини билдирган эди. Узоқ вақтдан бери сиёсий беқарорликдан азоб чекаётган Яман қарийб етти йилдан бери Эрон қўллаб-қувватлаётган ҳусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларга майдон бўлмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 бмт: россия украинага қилинган ҳужумни қораловчи резолюцияга вето қўйди

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Москванинг Украинага ҳужумини қораловчи резолюция лойиҳасига вето қўйди. АҚШ ва Албания ҳаммуаллифлари бўлган резолюцияни кенгашнинг 11 ...

«ибодатларимизни эмин-эркин амалга ошириб юрибмиз» туркумидан

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги масжидларда ҳар жума мана шундай рейд ўтказилиб, далолатнома тузилар экан. Агар рейд давомида масжидда вояга етмаганлар борлиги ...

Қўшработ туманида  мактабга ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қўшработ туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400