35 давлат ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди

Сўнгги кунларда ўз фуқароларига Украинани тарк этишни маслаҳат берган давлатлар сони ортиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, бундай таклифлар 35 давлат фуқароларига билдирилган.

Аввалроқ 20 га яқин давлат ҳарбий можародан қўрқиб, ўз фуқароларига Украинани тарк этишни маслаҳат берган. Улар орасида Австралия, Буюк Британия, Латвия, Исроил, Канада, Греция, Янги Зеландия, Нидерландия, Норвегия, АҚШ, шунингдек, Финляндия, Черногория, Эстония, Жанубий Корея, Япония, Белгия, Германия ва Литва бор.

Кувайт, Ироқ, Италия, Испания, БАА, Саудия Арабистони, Швеция, Словения, Иордания, Фаластин, Марокаш, Люксембург, Багама ороллари, шунингдек, Шимолий Македония, Албания, Болгария, Баҳрайн ва Кипр кеча тунда рўйхатга қўшилди.

Ўз навбатида, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррель Европа Иттифоқи Украинадаги дипломатик ваколатхоналарини ёпмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни АҚШ Давлат котиби Россия исталган вақтда, жумладан Пекин Олимпиадаси вақтида ҳам Украинага ҳужум қилиши мумкинлигини айтган эди. АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Украинага “бостириб кириш” кунини 16-февралга белгилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ўқ узилиши юзасидан бош вазирлар мулоқот ўтказди

8 апрель куни Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Абдулла Орипов ҳамда Сапар Исаков ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Ҳукумат раҳбарлари 7 апрель куни чегарада 1984 ...

Бош вазир: “президент зойир мирзаевни кечирмайди, бошқаларни ҳам”

Оққўрғон воқеаси бўйича президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни кечирмайди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов 29 октябрь куни ўтказилган ...

Фиджи қирғоқларида 8,2 балли зилзила содир бўлди

Тинч океанининг жанубий ғарбидаги Фиджи қирғоқларида 8,2 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда. Аввалига зилзила магнитудаси 7,9 экани маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400