Покистонда Қуръонни ёқиб юборган одам тошбўрон қилиниб ўлдирилди

Покистонликлар Қуръонни ёқишда айбланаётган руҳий касал одамни тошбўрон қилиб ўлдиришган.

Маҳаллий полициянинг маълумотларига кўра, олис қишлоқ масжиди ходими бинодан тутун чиқаётганини пайқаган. У яқинлашгач, муқаддас китоб саҳифаларини ёқиб юбораётган одамни кўрган.

Қуръонни ҳақорат қилишда айбланган шахс бир гуруҳ одамлар томонидан қўлга олиниб, тошбўрон қилинган. Унинг жасадини дарахтга боғлаб қўйишган. Воқеа жойида бўлган офицерлар қишлоқ аҳолисини тўхтатишга уринган, бироқ улар ҳам тошбўрон қилинган, бир офицер оғир яраланган.

“Таёқ, болта ва темир калтаклар билан қуролланган аҳоли эркакни ўлдириб, жасадини дарахтга осиб қўйган”, — деди полиция ходими Мунавар Ҳусайн.

Ҳалок бўлган эркак 41 ёшли Муштак Аҳмад экани аниқланган. У қўшни қишлоқда яшарди. Марҳумнинг оиласига кўра, унинг руҳий касаллиги бўлган, охирги 10-15 йил ичида аҳволи яхшиланмаганга ўхшайди.

Расмийларга кўра, қотилликка алоқадор 60 дан ортиқ одам полиция бўлимига етказилган. Уларнинг шахслари қишлоқ аҳолиси томонидан олинган видеода аниқланган.

Покистон Бош вазири Имрон Хон бу иш қонун доирасида кўриб чиқилишини айтиб, қутқарув вазифаларини бажара олмаган полициячиларни жавобгарликка тортишга чақирди.

“Ўзбошимчалик билан суд қилганлар қонун билан жазоланади. Ўз қарорини ўзи қабул қилганлар кечирилмайди “, деди у ўз баёнотида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиëев таваллуди: твда “жаноб президент”¸ тармоқда “подшоҳи олам”

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 61 ёшга тўлгани муносабати билан Президент Девони матбуот ва теле-радио муҳаррирларига эфирларда мақтовли дастурлар ...

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради, дея ёзмоқда «Газета.uz» ...

Турклар utbankни тўлиқлигича сотиб олди

Ўзбек-турк банки Ўзбекистонда Ziraat Bank-Uzbekistan номи остида иш юритади. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400