Толибон вазири Ҳаққоний илк бор юзини кўрсатди

“Толибон” ҳаракатининг ички ишлар вазири ва “дунёда энг кучли тартибда қидирилаётган террорчи” сифатида таърифланган Сирожуддин Ҳаққоний илк бор юзини оммага кўрсатди. У ўзининг шов-шувли фаолияти билан машҳур бўлган “Ҳаққоний” тармоғини бошқаради. АҚШ унинг бошига 10 миллион доллар тиккан.

Ҳаққоний 5-март куни Кобулда ўқиган афғон полицияси ходимларига диплом топшириш маросимида Афғонистон дунё учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини айтди. У мисол тариқасида юзини кўрсатаётганини маълум қилди.

Сирожуддин Ҳаққоний бир неча бор худкуш-террорчиларни қўллаб, уларнинг қариндошларига пул ва ер ваъда қилган. У аввал ўзини юзини камера ёки суратга олишга ҳеч қачон рухсат бермаган. Вазир бўлгандан кейин айрим суратларида унинг юзи ёпиқ ҳолда монтажланган бўлса, бошқаларида Ҳаққонийнинг ортидан суратга олинган эди.

АҚШнинг Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) Ҳаққонийнинг террорчилик фаолияти учун мукофот ваъда қилганда, унинг юзи ноаниқ ва қўлда чизилган суратини эълон қилиб келган.

Толибон Афғонистоннинг катта қисмини босиб олгандан кейин 2021-йилнинг 15-августида Кобулни эгаллаб олди. Аввалги ҳукумат пойтахтни жангсиз тарк этди. Президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб чиқиб кетганидан буён ҳокимият Толибон қўлида.

Ундан кейин мамлакатни очарчилик қамраб олди. БМТ 39 млн халқи бор Афғонистонда 23 миллионга яқин аҳоли очликдан азият чекаётганини айтмоқда. Тўйиб овқатланмаслик оқибатида тинч аҳоли ва кўпинча болалар ўлими ҳақида хабарлар мавжуд. Хабарларга кўра, аҳоли ўз фарзандларини озиқ-овқат учун сотишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Берлускони путиндан «жуда ҳафсаласи пир бўлганини» айтди

Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Украинадаги уруш юзасидан Россия президенти Владимир Путиндан “жуда ҳафсаласи пир бўлганини” айтди. Бу ҳақда у шанба куни ...

Навоийда бир ойда 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди

Навоий вилоятида аҳоли хонадонларидаги 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, подполковник ...

Айвазовскийнинг тақиқланган асари

Буюк рус рассоми, маринист Иван Айвазовский чизган бир асар рус ҳукумати томонидан ҳануз тақиқланган ижод намуналари рўйхатида туради. Асарда зўравонлик, порнография ёки ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400