Украина Россияни Мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади

Украина Россия кучларини Мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, тиббиёт муассасаси вайрон бўлган, бироқ ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ҳозирча номаълум.

“Россия босқинчи кучлари болалар шифохонасига бир нечта бомба ташлаб, катта вайронагарчиликка олиб келди”, — дейилади шаҳар маъмурияти хабарида.

Россия ҳужумидан кейин шифохона ишлаётгани ёки ёпилгани эълон қилинмади.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратларда бино вайронага айланганини кўриш мумкин.

Украина президенти Владимир Зеленский вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини айтиб, портлашни “йиртқичлик ҳаракат” деб атади.

Россия Мудофаа вазирлиги шифохонадаги портлаш ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади. Москва тинч аҳоли манзилларига зарба бермаганини айтди. Айни пайтда уйлар ва мактаблар вайрон бўлгани ҳақида хабарлар бор. БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, 24-февралдаги Россия босқинидан бери Украинада камида 1424 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки яраланган.

Мариупол бир неча кундан бери Россия қўшинлари ва ўзини Донецк Халқ Республикаси деб атаган минтақадан келган кучлар томонидан қамалда. Шаҳардаги гуманитар вазият оғир экани айтилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Игорь конашенков украинада жуда кўп миқдорда қурол-яроғ йўқ қилинганини билдирди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков Украинанинг Харьков вилоятидаги Богодухов станцияси яқинида АҚШ ва Европадан Украинага жўнатилган кўп сонли ...

Байден ақш россиягача етиб борадиган ракеталарни украинага бера олмаслигини билдирди

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Украинага узоқ масофали ракеталарни етказиб бера олмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. «Биз Россияга зарба бера ...

Генерал буданов: россия украинани иккига бўлиб ташламоқчи

Украина Мудофаа вазирлиги разведка хизмати раҳбари генерал Кирилл Буданов Россия Украинани бўлиб ташлаш ниятида эканини айтди. Унинг ушбу баёнотини Украина Мудофаа вазирлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400