15-март куни Украинадаги уруш зонасида яна бир рус генерали ҳалок бўлди.
Украинанинг Телеграм-каналларида 15-март куни ҳарбий кийимда генерал-майор погони бор номаълум шахснинг сурати тарқалган. Ўша куни кечқурун украиналик манбалар унинг россиялик генерал-майор Олег Митяев эканлигини маълум қилишди.
КНБ қошидаги Ёлғон маълумотларга қарши кураш ва ахборот хавфсизлиги маркази маълумотларига кўра, ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг қўмондонлик рўйхатида Митяев ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Олег Митяев 2016-йилда Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий базанинг қўмондони этиб тайинланган эди. Кейинчалик у Россия Федерациясининг Суриядаги қўмондони ўринбосари бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Шарқий ҳарбий округи 29-умумий ҳарбий армияси қўмондони генерал-майор Андрей Колесников ҳамда Марказий ҳарбий округи 41-умумий ҳарбий армиясининг икки генерал-майори – Андрей Суховецкий ва Виталий Герасимовлар ҳалок бўлгани айтилган.