Россия  Украинанин юзга яқин фуқаросини асирликда сақланмоқда

Россия қўшинлари жанглар бошланганидан бери 100 га яқин Украина фуқаросини гаровга олди. Бу ҳақда 24-март куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешук маълум қилди.

Унинг қайд этишича, улар орасида Змеиний оролини ҳимоя қилиш чоғида Россия томонидан қўлга олинган чегарачилар ва бошқа фуқаролар ҳам бор. Верешук Россия билан маҳбусларни алмашиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Ирина Верешук Украинада 562 нафар россиялик аскарлар асирга олинганини маълум қилганди. Москва эса уларга 270 нафар украиналик аскар асирга олинганини маълум қилган, бироқ 500 дан ортиқ украиналик аскар асирда бўлиши мумкинлигини айтган.

Россия Мудофаа вазирлиги асирларнинг аниқ сонини ошкор қилмади. Фақатгина ташқи ишлар вазирлиги Москва ва Киев икки марта асир алмашганини айтди.

Россия президенти Владимир Путиннинг “Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш” ҳақидаги баёноти ортидан 24 февраль куни Россия қўшинлари Украинага бостириб кирди. Тўлиқ бир ойдан бери Украинанинг барча ҳудудларида отишма ва портлашлар давом этмоқда. Энг оғир ҳужумлар Киев, Харьков ва Мариупол шаҳарларида бўлмоқда. Соҳил бўйидаги Мариупол шаҳри Россия кучлари томонидан ҳар куни ҳужумга учрамоқда.

Уруш бошланганидан бери Украинада юзлаб одамлар ҳалок бўлди, 3 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президентдан сиёсий маҳбусларни озод этишни талаб қилишмоқда

Мисрлик сиёсатчилар ва журналистлар президент Абдулфаттоҳ Сисийни мамлакатдаги барча сиёсий маҳбусларни озод этишга чақирди. Бу ҳақда “Азон.уз” ёзмоқда. “Биз президентдан ...

Риштон туманида  сохта миб ходими қўлга олинди

Шу йилнинг 7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 ноябрь куни унинг яшаш уйида “Аброр Тошматов” исмли ...

“сурияга бордим” деган “ҳазил” учун 7 йил

Абдулвоси Абдураҳимов (ўнгда) Жалолободлик Абдулвоси Абдураҳимов "ҳазил" ортидан умрининг маълум қисмини темир панжара ортида ўтказишга мажбур. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400