Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Россия қўшинлари томонидан Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларни текшириш учун комиссия тузишга чақирди.
“Буча, Ирпен, Гостомель ва Мотижин биз эслаб қолган жойлардир. Руслар украиналикларга нисбатан геноцид қилишди. Биз буни ҳужжатлаштиришимиз ва тўғри баҳолашимиз керак”, деди Моравецкий Варшавада журналистлар олдида.
Польша бош вазири Россияни “тоталитар-фашистик давлат” деб атади. Унга кўра, НАТО ва ЕИ Россияни тўхтатиши керак.