Украинага бостириб кирилган кундан бошлаб 18-апрелгача рус авиацияси 167 та самолёт, 147 вертолёт ва 381 та артиллерия тизимини йўқотди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.
24-февралдан 18-апрелгача Россия армиясининг умумий ҳарбий йўқотишлари:
20 600 дан ортиқ аскар;
790 танк;
2 минг 41 зирҳли жанговар техника;
381 артиллерия тизими;
130 та оммавий ишлайдиган реактив тизимлар;
67 та ҳаводан мудофаа тизими;
167 самолёт;
147 вертолёт;
1487 транспорт воситалари;
8 та қайиқ ва катер;
76 ёнилғи цистернаси;
155 та тезкор-тактик дрон;
27 та махсус техникалар;
4 та оператив-тактик ракета тизими.