Туркия Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Туркия Сурияга учаётган Россиянинг ҳарбий ва фуқаровий самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли 23-апрелда маълум қилди.

Россиянинг Сурияда ҳарбий контингенти, жумладан, жанговар самолётлари бор.

Чавушўғлининг сўзларига кўра, учишга уч ой рухсат берилган ва апрелда муддати тугаган, бироқ Туркия уни узайтирмаган. Ушбу қадамга нима сабаб борганини айтмади. Унинг қўшимча қилишича, ҳарбий кемаларнинг ҳам Босфор бўғозидан ўтиши тақиқланди. Туркия бу қадамга Украинадаги уруш туфайли борган.

Россиядан Сурияга энг қисқа йўл Туркия ҳаво ҳудуди орқали ўтади. Унинг ёпилиши Эрон ва Ироқ устидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга тўғри келишини англатади.

Чавушўғли Туркиянинг Россия ва Украина ўртасидаги можарода воситачилик қилишда давом этаётганини айтди. Унга кўра, ишчи гуруҳларда музокаралар олиб борилмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Украина ва Россия президентлари Туркияда учрашишга олдиндан келишиб олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззах шифохонасида вафот этган укаси учун ака хирургни пичоқлади

2019 йил 29 июнь куни соат 10-30 ларда фуқаро Ж.Қ. (1995 й.т.) Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири Т.Ҳ. (1968 й.т.) ...

Тожикистон қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган вертолётларни сотиб ола бошлади

Қозоғистондаги “Еврокоптер Қозоғистон Инжиниринг” қозоқ-француз-немис қўшма корхонаси Тожикистоннинг “Somon Air” авиакомпаниясига H125 типидаги бизнес ва туризм мақсадларида ...

Борис немцов номидаги мукофот владимир зеленскийга топширилди

Бу йилги Борис Немцов номидаги мукофот Украина президенти Владимир Зеленскийга топширилди. Бу ҳақда якшанба куни Борис Немцов номидаги «Озодлик учун» жамғармаси маълум қилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400