Борис Немцов номидаги мукофот Владимир Зеленскийга топширилди

Борис Немцов номидаги мукофот Владимир Зеленскийга топширилди

Бу йилги Борис Немцов номидаги мукофот Украина президенти Владимир Зеленскийга топширилди. Бу ҳақда якшанба куни Борис Немцов номидаги «Озодлик учун» жамғармаси маълум қилди.

Жамғарма бу йилги мукофотга фақат Украина вакилларини кўрсатишга қарор қилди. Улар орасида Киев мэри Виталий Кличко, Украинаги «Голос» партияси асосчиси, рок қўшиқчиси Святослав Вакарчук, ҳарбий тиббиёт кўнгиллилар асосчиси, Юлия Паевская, Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович ҳам бор.

Россия Украинага бостириб кирган 24-февраль кундан буён ҳар икки томондан минглаб одамлар ҳалок бўлиб, жанглар давом этмоқда. Москва «махсус операция» деб атаган уруш халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинмоқда.

Россиянинг мухолифатдаги сиёсатчиси Борис Немцов 2015-йилнинг 27-февралида Москвада ўлдирилган. Қотилликка алоқадор дейилган беш чеченистонлик шахслар ҳибсга олинган. Сиёсатчининг тарафдорлари ушбу тергов тегишли тартибда ўтказилмаганини, қотилликка буйруқ берган шахс аниқланмаганини билдириб келишади. Улар бу қотилликда Россия президенти Владимир Путинни ҳам айблайдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда facebook ва twitter блокланди

Роскомнадзор Россияда Meta компаниясининг Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларини блоклади.  “2022-йил 4-март куни Россия Федерацияси ҳудудида Facebook ижтимоий тармоғини ...

Молдова авлиё георгий лентасини, z ва v ҳарфларини уруш контекстида ишлатишни тақиқлади

Молдова парламенти “Авлиё Георгий” орденининг лентасини ҳамда Россия аскарлари Украинадаги урушда қўлланаётган Z ва Vҳарфларидан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини ...

Ўзбекистон фуқароси санкт-петербургда оғир аҳволда топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 26 август куни Ўзбекистон фуқароси Ғ.П. оғир аҳволда топилганлиги ва 33-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилганлиги ...