Тожикистон Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган вертолётларни сотиб ола бошлади

Қозоғистондаги “Еврокоптер Қозоғистон Инжиниринг” қозоқ-француз-немис қўшма корхонаси Тожикистоннинг “Somon Air” авиакомпаниясига H125 типидаги бизнес ва туризм мақсадларида фойдаланиладиган вертолётларни етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Forbes.kz хабар бермоқда.

“Ишонаманки, ушбу вертолёт ҳам туризм, ҳам авиакомпаниянинг ривожига хизмат қилади. Биз унинг эксплуатацион ишончлилигига шубҳа қилмаймиз. Бу келажакка бўлган ишонч, минтақавий авиарейсларнинг ривожланиши ва, албатта, Еврокоптер Қозоғистон Инжиниринг билан узоқ муддатли ҳамкорликдир”, – дейди “Somon Air”нинг бош директори биринчи ўринбосари Сухроб Жураев.

Қайд этиш жоизки, “Еврокоптер Қозоғистон Инжиниринг” МДҲ ҳудудида Airbus Helicopters вертолётларини сотадиган, ЕС145, Н125, Н130 йиғадиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган ягона компаниядир.

Компания бошқарув раиси Куаниш Бишимовнинг сўзларига кўра, улар Тожикистонга 5-10 та вертолёт етказиб бериш бўйича музокаралар амалга оширяпти. Қирғизистон томони ҳам 10 вертолёт сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ишёқмасу дангаса”, лекин вафодор

  (бундай итоатгўйликдан унумли фойдаланаётганлар эса, андишанинг отини қўрқоққа чиқармоқда) Куни кеча Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш маркази Миробод ...

Россияда ravon дилерлари сони 18 тага камайди

Йил бошидан буён Россияда Ravon дилерлари сони 18 тага камайди. Бу ҳақда “Автостат” агентлигига таяниб “Соф.уз” ёзади. Автостат хабарига кўра, 2019 йилнинг биринчи 6 ойида ...

Бўстон шаҳарчасида талон-тарож қилинмаган объект қолдими?

Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида ҳозирги кунда 12 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилишади. Кейинги пайтларда Бўстон шаҳарчасида замонавий бинолар, иншоатлар ...